Маданият вазирлиги: «Пирамида» ва «Бешинчи канал»ни ёпиш ишлари олиб борилмоқда

133

Маданият вазирлиги «Пирамида» ва «Бешинчи канал»ни ёпиш ишини олиб бормоқда. Бу ҳақда парламентнинг профиль қўмитасининг 3-апрелдаги йиғинида маданият вазирининг ўринбосари Чингиз Эсенгул уулу билдирди.

Унинг айтишича, телеканаллар давлатнинг бошқа муассасалари бошқарувига берилмайди.

«Биз уларни [телеканалларни] ликвидация қиляпмиз. Телеканалларни Бишкек мерияси билан «Қирғизолтин»га ўтказиб бериш, бахтга қарши, амалга ошмай қолди. Қарзи бўйича эса Мулк фондининг ходимлари ишламоқда», — деб билдирди маданият вазирининг ўринбосари.

Бунга қадар «Бешинчи канал» жамоаси телеканалнинг масаласини ҳал қилиб беришни сўраб президент Садир Жапаровга мурожаат қилган. Уларнинг айтишича, журналистлар тўрт ойдан бери маош олмай, бундан кейин ҳам нима бўлишини билмаяпти. Улар президентдан бу муаммони «чуқур ўйлаб», 60дан ортиқ одамни ишсиз қолдирмасликни сўрашган.

«Азаттиқ»нинг маълумоти бўйича, «Бешинчи канал» 2005-йили эфирга чиқа бошлаган. 2010-йилгача хусусий бўлган. Апрель воқеасидан кейин миллийлаштирилган. Мустақил Қирғизистон тарихида биринчилардан бўлиб тузилган «Пирамида» телеканали 1994-йили тузилган. У «Бешинчи канал» каби 2010-йилнинг апрель воқеасидан кейин миллийлаштирилган.