Садир Жапаров: 2023-йилнинг сўнгига қадар 100га яқин янги мактаб қурилади

212

Президент Садир Жапаров 2023-йилнинг охиригача 100га яқин янги мактаб  қурилиб битирилишини эълон қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари 1-апрелда фейсбук саҳифасига ёзди.

«“Мактаб қурмаган давлатларда турмалар кўпаяди”, деган гап бор эмасми. Ўтган йили 42 янги мактаб қурилиб, 11 мактаб тўлиқ таъмирланди. Шу йил умумий 204 мактаб қурилиши режалаштирилиб, йил охиригача 100га яқинини битириш кутилмоқда», — деб билдирди давлат раҳбари.

Шу йилнинг 23-мартида вазирлар маҳкамаси раиси, «йил охиригача 204 мактабнинг қурилиши тугатилади» деб ишонтирган эди.

Ўш шаҳри, Нариманов мактабидаги дарс. Сурат: Айбике Адилет қизи/Kloop

Февралнинг охирида президент Садир Жапаров, яқин орада давлат аввал Бишкекда, сўнгра ҳудудларда мактаб ва болалар боғчаси қуришни тўхтатади деб билдирган. Унинг айтишича, зарурат бўлса, хусусий мактаб ёки боғча қураман деган тадбиркорларга давлат ер беради.

Қирғизистонда мактаб масаласи муҳимлигича қолмоқда. Биринчидан, улар ортиқча тўлган — ўқувчиларга бир партада учтадан ўтиришга тўғри келади. Иккинчидан, ишлаб турган мактаб бинолари ҳам авария ҳолатида.

2019-йили ҳукумат ишчи гуруҳи мамлакатдаги ҳар бир ўнинчи мактаб авария ҳолатида эканини билдирган. Ишчи гуруҳининг хулосаси бўйича, уларни бузиш керак, сабаби ўқувчиларнинг ҳаёти ва соғлиги учун хавфли, ўрнига эса — янги бинолар қурилиши керак.

Давлатда болалар боғчалари ҳам кам. «Башта» лойиҳасининг маълумотида, 1 млн 180 минг мактаб ёшигача бўлган болаларнинг орасидан 900 минги (бу 75%) бола боғчага бормайди.