Боткен: Тожикистонга 3,5 тоннага яқин минерал ўғит олиб ўтмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

211

Боткенда қўшни Тожикистонга контрабанда йўли билан минерал ўғитларни олиб ўтишга ҳаракат қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда 3-апрелда МХДҚдан билдиришди.

Маълумотга кўра, Боткен шаҳрининг 36 ёшдаги турғуни Боткен туманининг «Маргун — Жани-Бак — Арка» айланма йўлида қўлга олинган. Унинг «Мерседес Бенц Спринтер» юк ташувчи машинасидан оғирлиги 3,5 тоннага яқин аммиак селитраси топилган.

Ҳозирда юк ташувчи машина «Орто-Боз» чегара заставаси ҳудудига киритилди. Текширув ишлари бошланди.