Бош прокуратура «Кадастр» Аламудун туманининг бўлим бошлиғини коррупцияда гумон қилиб қўлга олди.

162
Жиноятда гумонланувчи. Сурат: Бош прокуратура

Бош прокуратура, «Кадастр» давлат муассасаси Аламудун туманининг бўлим раҳбари, ер амнистияси бўйича комиссиянинг аъзоси коррупцияда гумонланиб қўлга олингани ҳақида хабар берди.

Маълумотларга кўра, бунга қадар Лебединовка қишлоқ ҳокимиятининг ҳудудидаги давлатга тегишли 66,8 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари аҳоли пунктлари тоифасига ноқонуний ўтказилганлиги юзасидан иш қўзғатилган.

Юқорида қайд этилган қарор, Аламудун туман маъмурияти ҳузурида ташкил этилган ер амнистия бўйича комиссия томонидан қабул қилинган. 30-мартда эса бу иш доирасида Аламудун тумани ҳокимининг ўринбосари, ер амнистияси комиссиясининг раиси ҳам қўлга олинган.

Ҳозирда жиноят ишига алоқадор бўлиши мумкин бўлган бошқа фуқароларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

9-мартда эса Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманидаги «Кадастр» давлат муассасасининг икки нафар ходими мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланиб, вақтинчалик сақлаш жойига киргизилган. Улар билан бирга уюшган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси ҳам қўлга олинган.