Иссиқкўл вилоятида маҳаллий фуқаронинг уйидан 20 килограммга яқин гиёҳванд моддалар топилди

154

Туп туманидаги маҳаллий аҳолидан бирининг уйидан 20 килограммга яқин гиёҳванд моддалар топилиб, мусодара қилинди. Бу ҳақда 3-апрелда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

ИИВнинг Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш хизматидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида, 53 ёшли гумонланувчи қўлга олинганини таъкидлашди. Гумонланувчи Қоракўлдаги тергов изоляторига киритилди.

Тергов давомида 8 кг яқин марихуана олинганини, ертўладан эса 12 кг яқин гашиш топилганини қўшимча қилишди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева