ИИВ Бишкек шаҳар ИИБ раҳбари тилга олган факт бўйича ички текширувни бошлади

191

Ички ишлар вазирлиги Бишкек шаҳар ички ишлар бошқармаси бошчиси Азамат Ногойбаевнинг вояга етмаган қизлар ҳақидаги маълумоти бўйича хизмат текширувини бошлади. Бу ҳақда 1-апрелда «Клооп»га ИИВдан билдиришди.

Ногойбаев 31-мартда жонли эфирдаги матбуот анжуманида, Бишкек шаҳрида тажовузга учрагандан беш ой ўтиб, фарзандли бўлган 13 ёшдаги қизнинг воқеаси бўйича саволларга жавоб берган.

У ўшанда балоғат ёшига етмаган қизлар вояга етган эркаклар билан «ихтиёрий равишда» жинсий алоқада бўлишини ва шу сабаб, «бахтсиз ҳодисалар» бўлаётганини билдирган.

«Сўнгги вақтларда бедарак йўқолган қизлар кимлар биландир танишиб, кейин ихтиёрий равишда улар билан бирга бўлиб, натижада шундай воқеалар бўляпти. Албатта, вояга етмаган ўсмирлар билан жинсий алоқада бўлганларга жавобгарлик бор, шу сабаб ҳеч ким жазосиз қолмайди. Қолаверса, ўз жонига қасд қилган қизнинг ҳам турмушга чиққиш истаги бўлган, бироқ у вояга етмагани сабаб шундай воқеа бўлди», — деб айтган Ногойбаев.

Пойтахтнинг ички ишлар бошқармаси бошчисининг билдирувига танқидлар айтилиб, ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилинди.

«Ҳуқуқий баҳо берилиши керак»

«Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигаси» жамоат фондининг етакчиси Назгул Турдубекова 31-мартда «Клооп»га берган интервьюсида ИИВ раҳбарияти Ногойбаевнинг билдирувига ҳуқуқий баҳо бериши кераклигини билдирган.

«Бундай билдирувни айтган шаҳар ички ишлар бошқармасининг бошчиси ҳозирги лавозимида ишлашга маънан ҳақли эмас. Сабаби, у шаҳарликларнинг ишончидан чиқди.[...] Мен президентдан ва ички ишлар вазиридан бу билдирувга ҳуқуқий баҳо беришни сўрайман», — деган Турдубекова.

Шунингдек, феминист Жанна Араева Ногойбаевнинг билдирувини Қирғизистонда бирорта ҳам аёл билан қиз «ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларининг ҳимоясида эмас» деган хабар қатори баҳолашини билдирди. Унинг айтишича, милиция ходимларининг назарида «зўравонлар — зўравон эмас».

«Қизларга бўлган зўравонлик воқеасида биргина зўравонлик қилган томон айбдор! Бўйга етган эркакни вояга етмаган қиз билан «ётиши» мумкин эмас, зўрлаш бўлган бўлиши мумкин. Сабаби «ётиш» жинсий алоқага розилик беришни англатади, бундай ҳолатда вояга етмаган қиз қонуний равишда жинсий алоқага розилик беролмайди», — деб билдирди у.

Уруш ва тинчликни ёритиш институтининг Марказий Осиёдаги дастурий менежери Бегайим Замирбек милиция бошчисининг билдирувини «тўлиқ уятсиз виктимблейминг» деб ҳисоблайди. Замирбекнинг билдиришича, Ногойбаевнинг «жиноятчиларга нисбатан юмшоқ муомаласи ўлкада қилинган жиноятларнинг ягона сабаби бўлиб ҳисобланади».