Жалолобод давлат университетининг собиқ декани хорижлик талабалар учун сохта диплом тайёрлагани аниқланди. Бу ҳақда 29-мартда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидан «Клооп»га билдиришди.
Маълумотларга кўра, олий таълим муассасасининг тиббиёт факультети декани 2017—2018-йиллари Ироқнинг икки фуқаросига 12 минг АҚШ долларига Қирғиз Давлат тиббиёт академиясини битирганлиги тўғрисидаги сохта дипломларни берган.
Мазкур ҳолат юзасидан МХДҚнинг Жалолобод вилояти бўйича бош бошқармаси томонидан «Лавозимидан фойдаланиб фирибгарлик» моддаси асосида жиноят иши қўзғалди.
Бундан ташқари, МХДҚдан шу каби бошқа фактлар, шунингдек сохта дипломларни қилишга алоқадор бошқа шахслар аниқланаётганини қайд этишди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Transparency International ташкилотининг ўтган йилга нисбатан коррупция даражаси бўйича рейтингида Қирғизистон 2021-йилдагидек 100 баллнинг ичидан 27 балл олган. Бошқача айтганда, 185 давлат ичида 140-ўринни эгаллади.
Демак, мамлакат охирги ўринга қанчалик яқин бўлса, коррупция даражаси шунчалик юқори бўлади.
Миллий статистика қўмитасининг 2023-йилда эълон қилган маълумотларига кўра, Қирғизистон фуқаролари Соғлиқни сақлаш вазирлигини, Ички ишлар вазирлигини ва Давлат қурилиш бошқармасини энг коррупциялашган идоралар деб атаган.
Муаллиф: Айпери Исакова