Сузоқ: Қизил-Туу қишлоқ ҳукуматининг собиқ раҳбари Калмаматов ноқонуний ер сотишда гумонланиб қўлга олинди

139

Жалолобод вилояти Сузоқ туманининг Қизил-Туу қишлоқ ҳукуматининг собиқ бошчиси Мирланбек Калмаматов ноқонуний ер сотишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда 29-мартда «Клооп»га миллий хавфсизлик давлат қўмитаси билдирди.

Маълумотга кўра, гумондор «Кадастр» давлат муассасасининг Сузоқ туман филиалининг ходимлари билан келишиб, қалбаки қарорлар билан турар-жой қуриш учун 6 гектардан ортиқ ерни нақд пулга ноқонуний бўлиб берган.

Сурат: МХДҚ

Шунингдек, тергов гуруҳи Калмаматовнинг уйида тинтув ўтказиб, жиноятга алоқадор «қалбаки» ҳужжатларни топишган. Қолаверса у ўқ отувчи ва травматик қуролларни, ўқ дориларни ноқонуний сақлаб юргани аниқлангани айтилди.

МХДҚдан ҳозирда мазкур ходимларнинг жиноий ишларини бошқа фактларини аниқлаш учун тергов ишлари бораётганини таъкидлашди.

Билдирувга кўра, қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ерларни, яйловларни хусусий уй қуриш учун бўлиб бериш ҳақидаги қарорлар ноқонуний бўлиб ҳисобланади. Шу сабаб қўмита Сузоқ туманининг яшовчиларини коррупция схемасига алоқадор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича тергов ишларига кўмаклашишга чақиради.

2021-йили 31-мартда Сузоқ туманининг Қизил-Туу қишлоқ кенгашининг депутати билан Калмаматовга исми ўхшаган ҳудуд раҳбарининг ўртасида келишмовчилик бўлиб, «Бебошлик» моддаси билан иш қўзғалган.

Шу йилнинг 24-февралида, Жалолобод вилоятининг Сузоқ туман архитектура бошқармасининг мутахассиси қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришга кўрсатилган икки ер участкасини ноқонуний сотиб юборгани аниқланган.

Унинг иш жойи тинтув қилинганда Сузоқ қишлоғидаги ер участкалари бўйича қалбакилаштириш белгиси бўлган 200дан ортиқ ҳужжат топилган.

Муаллиф: Улуш Сайпидинова