Иқтисод вазирлигига қарашли Давлат мулкни бошқариш фонди вазирлар маҳкамасига қарашли давлат мулкни бошқариш бўйича давлат агентлиги бўлиб қайта тузилади деб айтилади президент Садир Жапаровнинг фармонида.
Фармонда бу давлат органининг ишини оптималлаштиришга ва унинг функцияларини кучайтиришга йўналтирилгани айтилади. Муассаса шу билан 30 йил ишлаган даврида саккизинчи марта ислоҳ қилиниб, уюштириш формаси ўзгартирилмоқда. Бу йиллар оралиғида давлат органда ҳам давлат қўмитаси бўлиб бир неча марта номи ўзгартирилган, қолаверса вазирлик ҳам, фонд ҳам бўлган.
Ҳукумат бу реформаси билан бошқарув органларига кадрларни танлаш ва кўрсатиш тизимини шаффофлигини оширишни, мотивация ва жавобгарлик тизимини кучайтиришни ва «мустақил директорлар» институти тажрибасини киритишни истайди.
Ҳозирда давлат мулкни бошқариш фонди давлат номидан 42 хўжалик жамиятда акционер бўлиб, 88 давлат ишхонасини бошқаради. Фонд ҳисоботларни, бюджетларни ва давлат ишхоналарининг соф фойдаси миқдорини тасдиқлаш ҳуқуқига эга.
Бундан ташқари, Жапаровнинг фармонида муассаса давлат биноларини ижарага бериш учун қўшимча бўш майдон ва жойларни топиши кераклиги айтилган.
«Бор бўлган коррупция хавфи ва ижарадан тушган пуллар республика бюджетига 100% ўтказилишига ва ижарага бўш майдонларни беришга давлат муассасалари манфаатдор эмаслигини ҳисобга олсак, олдиндаги иш анча куч ва ресурсларни талаб қилиши аниқ», — дейилади ҳужжатда.