«Сорос —Қирғизистон» жамғармасининг собиқ директори таълим вазирининг маслаҳатчиси бўлди

166
Шамиль Ибрагимов

«Сорос — Қирғизистон» жамғармасининг собиқ директори Шамиль Ибрагимов таълим вазирининг жамоатчилик ташаббуслари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда 29-март куни маълум бўлди.

2023-йил бошида Ибрагимов «Сорос — Қирғизистон» жамғармаси ижрочи директори лавозимидан кетган. У 2012-йилдан буён мазкур жамғармага раҳбарлик қилиб келган.

Март ойида Канибек Иманалиев таълим вазири этиб тайинланган. У Уланбек Мамбетакунов ўрнига келган. Мамбетакунов 2022-йил октабрь ойида вазирлик хизматига келган эди. Унинг нима учун истеъфога чиққани номаълум.