Помирдан кўчиб келган фуқаронинг калтакланишини милиция текшира бошлади

147
Жабрланувчи Нурмухаммед Султанов. Сурат: Зарилбек Шермаматов

Милиция Бишкек шаҳридаги Алтин-Казик кучасткасида Помирдан кўчиб келган 21 ёшли Нурмухаммед Султановни калтакланишини текшира бошлади. Бу ҳақда «Клооп»га 29-мартда Биринчи май туман ИИБдан билдиришди.

Жабрланувчининг отаси Мухаммед Иса Алишеров «Клооп»га воқеа 25-март куни жамоат билан ўқилувчи кечки намоздан чиққандан кейин бўлганини айтди.

«Воқеа таровеҳ намозидан чиққандан кейин бўлган. «Тесбеҳни нотўғри айтгансан» деганми, чол болага осилган. Кейин йўқ жойдан «мени урди» деб болаларига қўнғироқ қилиб, уларга урдирган. Воқеа бўлган куни милицияга мурожаат қилганимизда»ишни биринчи кундан кўриб чиқамиз» деб қўйишган. Милиция аризани қабул қилиб, ишни бошлаганда воқеа бунчалик бўлмасди. Ҳозир энди яна [гумондор томон] ўзлари кечирим сўрашяпти, бола яхши бўлиб чиқмагунча аризани қайтармаймиз», — деди Алишеров.

Шунингдек, ўғли буйрагидан жабрланиб, миллий госпиталнинг травматология бўлимида даволанаётганини айтиб, синган жойлари йўқлигини қўшимча қилди.

Жабрланувчи Нурмухаммед Султанов ўзи интервью бериб, можаро намоз вақтида сўзларни нотўғри айтиши натижасида юзага келганини билдирди. Султанов масжиддан чиқиб кетаётганда бир киши тинмай «ёдлаб кейин масжидга келиш керак» деб айтганини, воқеа шундан кейин кучайиб кетганини таъкидлади.

«Унга «ака, ундай бўлса болаларингизни масжидга чақирмайсизми» дедим. Шундай дедим. Кейин «нима тожиклар Қирғизистонга келиб, зўр бўлиб кетдингларми?» дея бошлади. Менинг ҳам аччиғим келиб, «бундай деманг» дедим, сўнгра аввалги сўзимдан кейин мени ушлаб олди, «қўйиб юборинг» десам бўлмади, озгина туртиб, урганман. Кейин болаларига телефон қилиб, нариги кўча билан кетди. Уйга етиб қолганда болалари чиқиб, фонарик билан бири келиб «отамни урдингми?» деди. «Ака, кечиринг» дедим. Унгача калтаклаб кетди», — деб билдирди Султанов.

Биринчи май туман ИИБдан жабрланувчи томон милицияга 26-мартда ариза билан мурожаат қилганини тасдиқлади.

Воқеа милицияда рўйхатга олиниб, суд-тиббий экспертиза тайинланди. Тергов ишлари давом этмоқда.