Қамоқдаги Равшан Жээнбеков Абировнинг ўрнига парламентга сайловда иштирок этишини билдирди

181

Кампиробод иши бўйича қўлга олиниб, қамоқда ўтирган сиёсатчи Равшан Жеэнбеков муштлашгандан кейин мандатини топширган собиқ депутат Жанибек Абировнинг ўрнига сайловга қатнашади. Бу ҳақда у 27-мартда билдирди.

«Мен ўтганда [Бишкекнинг] Ленин туманидан сайловга қатнашганман. Бу сайловда Абиров ҳукуматнинг кучи билан мендан устун келган. Мен ўша вақтда турмада ўтириб, иккинчи ўринни олганман. Ҳозир ҳам турмада ўтириб, қайта сайловга қатнашаман. Бу сиёсий кураш. Сиёсий курашни яна давом эттиришимиз керак», — деб билдирди Жеэнбеков.

Абиров «кафеларнинг бирида назоратчини калтаклагани» айтилиб, жамоатчиликда қизғин муҳокама қилингандан воқеадан кейин шу йилнинг 27-мартида ваколатларини ўз истаги билан топширган.

Абиров бўлиб ўтган «воқеани жиддийлигини тушунганини ва қонун доирасида жавобгарликка тайёрлигини» таъкидлаб, шу сабаб ўз истаги билан депутатлик мандатини топширишга қарор қилганини айтган.

Мухолифатчи сиёсатчи Равшан Жеэнбеков — Кампиробод иши бўйича 2022-йил 23-октябрда уйи тинтув қилиниб, қўлга олинганлардан бири. Фаоллар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва сиёсатчилар сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиқишган.

ИИВ уларнинг барини «Оммавий тартибсизликлар уюштиришга тайёргарлик кўриш» моддаси билан айбламоқда. Бироқ қамалганлар айби йўқлигини, жиноий ишлар «уйдирма эканини» айтишмоқда.

Уларнинг кўпи асоссиз қамалганини айтиб, очлик эълон қилган. Айримлари суд мажлисида ҳушидан кетса, бошқалари аҳволи оғирлашиб касалхонага ётқизилган.

Шунга қарамай бу иш олдинга юрмади. Қўлга олинганларнинг кўпчилиги ҳамон ТИЗОда.