МХДҚ «Альфа Телеcом» (MEGA мобил оператори)нинг яна бир собиқ етакчисини қўлга олди. Бу ҳақда 28-март куни махсус хизмат хабар қилди.
Тергов версиясига кўра, компаниянинг собиқ раҳбари ускуналарни қиммат нархда сотиб олиш факти бўйича қўлга олинди.
«Альфа Телеком»нинг IT-технологиялар бўйича департаментининг собиқ раҳбари, тендер иштирокчилари билан хусусий шартнома тузиб, юқори нархда IT-ускуналар харид қилган», — деб билдиришди МХДҚдан.
Муассасанинг хабар беришича, етказилган зарар миқдори солиқларни ҳисобга олмаганда, тахминан 20 миллион сомни ташкил этади. Ҳибсга олинган собиқ раҳбар МХДҚнинг тергов қамоғининг вақтинчалик сақловчи жойига киргизилди.
МХДҚ аввал ҳам яна бир «Альфа Телеком»нинг собиқ ходимини ҳибсга олган. У компания бош директорининг собиқ ўринбосари. Компаниянинг собиқ вакили ускуналарни қиммат нархда харид қилиш иши бўйича ҳибсга олинган.