Жисмоний шахсларга ОСАГО полиси йўқлиги учун жарима солишнинг муддати 2024-йилга қолдирилди

145

Вазирлар маҳкамаси автотранспорт воситаларининг эгаларини фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш полиси (ОСАГО) йўқлиги учун жисмоний шахсларга жарима солишнинг муддатини ортга сурди. Бу ҳақда «Клооп»га молия бозорини изга солиш ва назорат қилиш давлат хизматининг матбуот хизматидан билдиришди.

Суғурта полиси йўқлиги учун қуйидагиларга жарима солина бошлайди:

  • шу йилнинг 1-апрелидан бошлаб — чет эл рақамли машиналар, юридик шахслар, давлат органлари билан маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идораларининг машиналари;
  • 2024-йилнинг 1 январидан бошлаб — барча жисмоний шахсларга.

1-январдан бошлаб Қирғизистондаги ҳайдовчилар ОСАГО полисидан рўйхатга ўта олишади. Суғурта мажбурий ва уни мамлакатдаги барча турдаги автотранспорт воситаларининг эгалари олиши керак.

ОСАГО йўқлиги учун ҳайдовчиларга 1-апрелдан бошлаб жарима солинади деб режалаштирилган, лекин бир қатор депутатлар фуқаролар бу вақтгача машиналарини суғурта қилишга улгирмайди, деб унинг муддатини суришни сўрашган. Кейин парламент спикери Нурланбек Шакиев Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров депутатларнинг таклифига рози бўлмаганини билдирган.

Президент Садир Жапаров ОСАГО полиси йўқларга жаримани кучга кириш санаси нима учун сурилгани бўйича саволга жавоб бериб, қонун лойиҳасини «хом» деб атаган. Шунингдек, у ОСАГО полисини бериш ҳуқуқини давлат компаниясига беришни кўзлаётганини, сабаби «аҳоли ҳозир жисмоний шахсларга ишонмайди» деб билдирган.