Тўқтағул: 13 ёшли қизни жинсий алоқа қилишга ундаганликда айбланган шахс 8 йилги судланди

141
Иллюстратив сурат

Жалолобод вилоятининг Тўқтағул туманида 13 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлганликда айбланган 26 ёшли киши 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда «Справедливост» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотидан билдиришди.

Туман суди айбланувчини «Ўн олти ёшга тўлмаган қиз билан жинсий характердаги ҳаракатлар» моддаси билан айбдор деб топди. Айбланувчи қизга моддий ва маънавий зарар келтиргани учун 284 минг сом жарима тўлайди.

Жабрланувчининг адвокати Равшан Абдуллаев, айбланувчи жиноятни тан олмаганини, шу сабаб суд уни 10 йилга эмас, 8 йилга озодликдан маҳрум қилганини билдирди.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг маълумотида судланувчи ўтган йилнинг май-июнь ойларида ўсмир билан уч марта жинсий алоқада бўлгани айтилади.

«У июль ойининг ярмида қизни номаълум томонга олиб кетган. Қизнинг яқинлари милицияга мурожаат қилиб, тўрт кундан кейин улар Бишкекда экани маълум бўлган. Тергов вақтида гумондор қизни 13 ёшда эканини билмаганини айтган. Кейинчалик бу шунчаки жиноий жавобгарликдан қочиш ҳаракати экани маълум бўлди», — дейилади билдирувда.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022-йили ўлкада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғалган. Шунингдек, ички ишлар вазири Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан-йилга ортаётганини айтган.

Агар сиз болаларга нисбатан зўравонликка дуч келсангиз ёки гувоҳи бўлсангиз, унда «Болаларнинг ишонч телефони» марказининг 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилсангиз бўлади. Марказга ўлканинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади ва туну кун, дам олишсиз ишлайди.

Бундан ташқари, зўравонликка учраган болаларга ёрдам берадиган марказлар ишлайди. Бу ерга қуйидаги манзиллар билан мурожаат қилса бўлади:

Бишкекдаги болаларга ёрдам бериш марказининг рақами: +996773192099 ва +996707079597.

Жалолободда болалар учун «Ак жол» реабилитация маркази ишлайди, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.

Зўравонликка учраган болаларга ёрдам бериш марказларининг манзили ва рақамлари:

Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934

Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288

Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 436677

Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212