Патруль милицияси: Жарима миқдори кўпайгандан сўнг, маст ҳолда машина ҳайдаганларнинг сони озайди

207

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси қоида бузган ҳайдовчиларга жарима миқдори кўпайгандан кейин маст ҳолда машина бошқарганларнинг сони 41%га камайганини билдирди. Бу ҳақидаги маълумот 24-мартда ИИВнинг сайтига жойланди.

Билдирувда 8-мартдан 24-мартгача 16 кун ичида маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчиларнинг сони 423га етгани айтилади — ўтган йили шу муддат оралиғида 800 маст ҳайдовчи аниқланган эди.

«Бунинг сабаби олдин маст ҳайдовчилар 17 минг 500 сом тўлаб қутилишса, янги қонунга мувофиқ маст ҳайдовчилар бир йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажратилади», — деб тушунтиришда милициядан.

ИИВдан бу йил қарама-қарши томонга чиқиб қоида бузган ҳайдовчиларнинг сони камайганини таъкидлашди. Бунгача қарши томонга чиққан ҳайдовчилар 5 минг 500 сом жаримага тортилса, ҳозир 15 минг сом тўлайди.

«Шу сабаб ҳайдовчилар жавобгарликдан қўрқиб, йўл қоидаларига амал қилишга ҳаракат қилмоқда», — дейишди патруль милициясидан.

8-мартдан бошлаб маст ҳолда машина бошқарган ҳайдовчилар бир йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиниши маълум қилинган. Йўл қоидасини бузган ҳайдовчиларга жарималар миқдори қуйидагича ўзгарган:

  • Ҳайдовчилик гувоҳномасиз машина бошқарганларга 5500 сом бўлса, энди 15 000 сом. Чегирма йўқ;
  • Светофорнинг қизил чироғи ёниб турганда ўтиб кетса ёки пиёдалар йўлидан юрса 3000 сом бўлса, энди 5000 сом;
  • 40-60км/соатдан ошириш 5500 сом бўлса, энди 7500 сом;
  • 60км/соатдан ошириш олдин 7500 сом бўлса, энди 15 000 сом;
  • Қарши томонга ўтиш 5500 сом бўлса, энди 15 000 сом;
  • Йўлда бебошлик қилиш 7500 сом бўлса, энди 15 000 сом. Такроран қоидани бузса ҳайдовчилик гувоҳномасидан олти ойга маҳрум бўлади;
  • Ҳайдовчи йўл транспорт ҳодисаси бўлган жойдан қочиб кетса, 6 ой ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум бўлади;
  • Шунингдек, 70%га чегирма қилинган жарималарни бир ой ичида тўласа бўлади (олдин 15 кун бўлган);
  • Ҳайдовчи уч марта қоидани бузса, ҳайдовчилик гувоҳномаси учун такроран имтиҳон топшириши керак;
  • Авваллари ҳайдовчилар жаримани 10 000 сомгача йиғиб тўласа, энди 3000 сомдан ошмаслиги керак. «Қоидабузарлик кодекси»нинг охирги ўзгартиришларига кўра, ҳайдовчи барча турдаги транспортни бошқаришдан маҳрум қилинади ва машинаси жарима майдонига киритилади;
  • Қалбаки рақам билан транспорт бошқариш учун бунгача 15 000 сом бўлса, энди 20 000 сом. Қонунбузарлик қайталанса ҳайдовчининг гувоҳномаси олиб қўйилиб, машина бошқариш имкониятидан маҳрум қилинади.