Фаол Афтандил Жоробеков гувоҳ сифатида милицияга сўроққа чақирилди

Афтандил Жоробеков

Фуқаровий фаол Афтандил Жоробеков Бишкекнинг Октябрь туман милициясининг тергов бўлимига сўроққа чақирилди. У 25-мартда фейсбук саҳифасига милиция юборган чақирув қоғозининг расмини жойлади.

Жоробеков гувоҳ сифатида чақирилган, лекин қайси иш бўйича кўрсатма бериши ҳозирча номаълум. Чақирув қоғози бўйича, фаол 26-март куни соат 16:00га сўроққа бориши керак.

Туман милициясидан Жоробековни сўроққа чақирилгани бўйича маълумот беришмади.

Чақирув қоғози. Сурат: Афтандил Жоробеков

Афтандил Жоробеков — ижтимоий тармоқлардаги «БеспределKG» паблигининг администратори. У 2019-йили «ҳудудлараро низони қўзғатишда» айбланиб, МХДҚнинг ТИЗОсига киритилган. Унда махсус хизматдан фаолнинг пости ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг агрессив кайфиятдаги изоҳларига сабаб бўлган деб билдиришган.

МХДҚ Жоробеков қочқин президент Курманбек Бакиев ва қирғиз-тожик чегарасидаги можаро ҳақидаги постлар учун қўлга олинганини билдирган. Бироқ Биринчи май туман судининг қарорида бошқа маълумот кўрсатилган. У «Хабибула ва Соке Райимни чиқариб кетишди!» деб аталади.

Қарорда махсус хизмат постдан «давлат раҳбари коррупция жиноятининг иштирокчиси бўлиб ҳисобланади дейилган провокация ва ёлғон маълумотларни» кўргани айтилади.

2020-йилнинг ёзида Жоробековга қўзғалган жиноий иш тўхтатилган.