Видео: «Менинг шахсимни ўғирлашди». Фейклар сизнинг маълумотларингиздан қандай фойдаланиши мумкин

146

Биз бунга қадар фейклар монгол манекенлари, қозоқ тадбиркорлари ва якутиялик гўзалларнинг суратларидан фойдалангани тўғрисида кўп марта айтганмиз ва кўрсатиб берганмиз.

Аммо унда фейклар фақат расмларни ўғирлашган. Қолаверса, расмдаги ҳақиқий шахс Қирғизистонда яшамайди. Демак, уларга зарари тегмаган. Дарҳақиқат, фейклар одамнинг фотосуратини, фақатгина исми ва фамилиясини эмас, балки шахсини ҳам ўғирлаш ҳолатлари мавжуд.

Бугун фейклар қирғиз қизининг кимлигини қандай ўзлаштиргани ва бу унга қандай зарар етказганини ҳақиқий мисол асосида айтиб берамиз.