23-март куни Ўзбекистон Қонунчилик палатаси депутатлари оилавий зўравонлик учун жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда парламент сайтида айтилган.
«Замонавий халқаро стандартларга мувофиқ аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича хорижий тажрибага асосланиб, жисмоний зўравонлик билан бирга, иқтисодий ва руҳий зўравонлик учун ҳам маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган», — дейилади хабарда.
Шу билан бирга, айбланувчини қандай жазо кутаётгани айтилмаган.
Депутатлар бундай чора аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олади деб ҳисоблашади.
Худди шу қонун лойиҳасида шахснинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни ошкор қилиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилиш, шунингдек, жинсий зўравонлик кўрсатиш учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган. Шунингдек, ҳужжатда 18 ёшга етмаган қизларни зўрлаганлик учун жазо кучайтирилгани айтилган.
Кучайтирилган жазо қуйидаги томонларга ҳам тегишли:
- жинсий эҳтиёжини ғайритабиий тарзда қондириш учун зўравонлик ишлатганда;
- жинсий алоқага мажбурлаш;
- фоҳишалик билан шуғулланувчиларга;
- вояга этмаганларнинг суратларидан фойдаланган ҳолда порнография қиладиганларга.
Кўрсатилган жиноятларда айбланаётган шахсларга нисбатан жазони енгиллаштиришга, шу жумладан шартли равишда муддатидан олдин озод қилиш тақиқланади.