Иқтисодиёт вазирлиги казино турлари учун солиқ ставкасини камайтиришни таклиф қилди

145

Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги кўнгилочар фаолият учун солиқ ставкасини камайтиришни таклиф қилди. Муассаса қарор лойиҳасини 24-март куни жамоатчилик муҳокамасига чиқарди. Иқтисодиёт вазирлиги қуйидаги ставкаларни жорий этишни режалаштирмоқда:

Казинонинг 1 та ўйин столи (флоти) учун:

2023- йилда - 450 000 сом (ҳозир 1 млн. сом);

2024-йилдан - 1 250 000 сом ўрнига 600 000 сом;

Ўйин автоматлари ва компьютер симуляторлари залларида 1 та ўйин машинаси учун:

2023-йилда - 10 000 сом (ҳозирда 75 минг);

2024-йилдан - 100 000 ўрнига 15 000 сом.

Ҳужжатнинг асосли эслатмасида солиқ ставкаларини пасайтириш кўнгилочар соҳани ривожлантириш учун янги имтиёзлар бериш ва солиқ юкини енгиллаштириш зарурати билан боғлиқлиги айтилади.

Казинолар очиш

2022-йил 30-июнь куни президент Садир Жапаров Қирғизистонда казино фаолиятига рухсат берувчи қонунни имзолади. Шу пайтгача парламентда қонун қабул қилиниши шовқин-сурон билан кечган, мамлакатнинг қатор шаҳарларида казинолар очилишига қарши митинглар бўлиб ўтган.

Расмийлар имзоланган қонундан мақсад «инвестицияларни жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш орқали давлат бюджетига қўшимча ресурсларни олиб келиш» эканини айтди.

Қабул қилинган қонунга кўра, Қирғизистон фуқаролари казино мижози бўла олмайди. Қонунга қарши томонлар бунга ишонмайдилар, чунки улар ҳокимият бу талабнинг бажарилишини таъминлай олмайди, деб ҳисоблашади. Бироқ, қимор ўйинларига рухсат берилгандан буён казино очиш учун битта ҳам лицензия берилмаган.