Фаол Мирсалиева миллатлараро низо қўзғатиш бўйича суд ҳуқмидан шикоят қилади

167

Фаол Айжан Мирсалиева миллатлараро низони қўзғатишда айбдор деб топиб, 100 минг сом жарима солган Бишкекнинг Биринчи май туман судининг қарорига қарши шикоят қилишини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Фейсбукдаги саҳифасига ёзди.

Шунингдек, Мирсалиева ишнинг айрим ҳолатларини ҳам айтиб берди. Унинг айтишича, бу ҳақда у жиноят иши қўзғалганидан ярим йил ўтиб, кейин билган.

«Экспертиза бир кундаёқ ўтказилди. Судда эксперт экспертиза хатоликлар билан ўтказилганини тасдиқлади. Унда ноаниқ ҳолатлар бор — билдирув рус тилида бўлса ҳам бу [экспертиза] қирғизча олиб борилган. [Эксперт] агар уларда психолог бўлганда, унда психологик экспертиза ҳам ўтказишарди деб айтди. Шунда умумий хулоса ўзгарарди», — деди у.

Низо қўзғатиш иши

Мирсалиевага қарши жиноят иши 2022-йили июлнинг ярмида қўзғалган.

Милициянинг версияси бўйича, фаол ТикТокда тарқалган видеода айтган сўзларида низо қўзғатиш сифати бўлган. Шунингдек, видео ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлиб, можарога олиб келиши мумкин эди.

Мирсалиева номаълум кишилар жонли эфирдаги видеодан қисқа бир дақиқалик видео кесиб олиб, монтажлаб Тик-Ток билан Инстаграмга жойлаштирган деб билдириган. У ерда миллатлараро низо қўзғатмаганини, унга қарши қўзғалган ишни «буюртма» деб атаган.