Толкунбек Абдигулов Халқаро валюта фондидаги маслаҳатчи лавозимидан бўшатилди

136

Миллий банкнинг собиқ етакчиси Толкунбек Абдигулов халқаро валюта фондининг ижрочи директорининг Қирғизистондаги маслаҳатчиси лавозимидан бўшатилди. Буйруққа президент Садир Жапаров қўл қўйди.

Давлат раҳбарининг матбуот хизмати билдиришича, бу қарорга Қирғизистон миллий банкининг раиси Кубаничбек Боконтаевнинг таклифи сабаб бўлди.

Толкунбек Абдигулов 2014-йилдан 2017-йилгача миллий банк раиси бўлиб ишлаган, кейин у ўлканинг биринчи вице-премьер-министр бўлиб тайинланган ва 2017-йили яна миллий банк етакчиси бўлган. Бу ерда Абдигулов 2021-йилнинг сентябригача ишлаган. Кейин Абдигулов ишдан ўз истаги билан кетгани айтилган. Шундан сўнг уни халқаро валюта фонди бошчисининг маслаҳатчиси этиб тайинлашган.

Абдигуловнинг ўрнига миллий банкни Кубаничбек Боконтаев бошқара бошлаган.