Бишкек: Босим туфайли россияликлар очган «Кызыл чатыр» жамоат маркази ёпилди

161

Россиядан келганларнинг ёрдамида очилган Бишкекдаги «Кызыл чатыр» жамоат марказининг ташкилотчилари, куч тизимининг босими билан ташкилот ёпилиб қолганини билдиришди. Бу ҳақда 23-мартда марказнинг асосчилари айтишди.

Уларнинг айтишича, марказ ишлаган вақтда «куч тизимларининг таъсирини барча турини сезишган».

«Кепга кийган акалар марказ олдидаги дарахтлар ортига бекиниб, видеога олишади. Ҳудудий нозир бинони ижарага берган аёлнинг қон босимини кўтариб, «кимларни ҳимоя қиляпсан, ўзинг биласан» деб безор қилади. Сув бошқармаси икки минг сом қарз учун «ишни судга оширамиз» деб қўрқитса, солиқ хизматининг йигитлари бостириб киришади. Ҳужжатларингизни кўрсатинг десак, иложсиз «спиртли маҳсулотлар айланиши доирасида рейд ўтказиш» <..> бўйича қарорни зўрға кўрсатишади. Тезкор ходимлар дўстларимизни шаҳарнинг марказида ушлаб олиб, эрта бошланган разведка ишларининг ҳужжатларини кўрсатишади», — дейди марказдагилар.

Бундан ташқари, «Кызыл чатыр»нинг ташкилотчилари марказга келиб турган икки кишини давлат хизматидан «ўз ихтиёри билан кетишини» талаб қилиб, «юқоридан қўнғироқ бўлганини» айтишганини қўшимча қилишди. Шунингдек, уларнинг айтишича, «Кызыл чатыр» билан алоқаси бор деб ҳисобланган яна бир кишини ҳам ишдан ҳайдашган.

Улар олдинроқ ҳуқуқ органининг ходимлари томонидан «биргина хато қилишса» россияликлар Қирғизистондан чиқарилади деб огоҳлантирилганини айтишди.

«Бу ҳолат — ҳаддан ортиқ чегарадан чиқиш ва ноқонуний. Энг ачинарлиси биз ўз фикримизни билдириши эркинлигида юридик томондан жуда заиф ҳолдамиз. Фамилиясини яшириб, диктофондан қўрққан ҳудудий милиция ходими Руслан айтгандай:

«Бир нарса қилсангиз — рапорт ёзиб, чиқариб юборамиз». Бечора адвокатларимиз бизни ҳимоя қила олишмаётганини хўрсиниб тан олишяпти», — дейилади марказнинг мурожаатида.

«Кызыл чатыр»нинг аъзолари ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари томонидан босим бўлаётгани ҳақида аввал ҳам билдиришган. 24-февралда марказнинг бир неча аъзоси Россияни Украинага ҳужум қилганига бир бўлганда Бишкекдаги Эмен боғида жойлашган «Ер — бизнинг уйимиз» номли ёдгорликка гул қўйишган. Бунинг учун уларни қўлга олиб, жарима солишган.

Шунингдек, уларни 24-февралда Бишкекда Украинанинг байроғини ва гулларни илган акция учун ҳам сўроқ қилишган. Унда россияликлар ҳуқуқ идораларининг ходимлари уларга «тинч ўтиришни» ва «бошқалар каби яшаш кераклигини» айтишганини билдиришган.