Фаол Айжан Мирсалиева миллатлараро низони қўзғатишда айбдор деб топилди

190

Бишкекнинг Биринчи май туман суди 22-мартда фаол Айжан Мирсалиевани 100 минг сом жаримага тортди. Бу ҳақда «Клооп»га суднинг матбуот хизматидан билдиришди.

Судда Мирсалиева очиқ ва интернет орқали ирқий, этник, миллий, диний ёки ҳудудлараро низони қўзғатишда айбдор деб топилганини айтишди.

Фаолнинг адвокати Акмат Алагушев «Апрель» нашрига туман судининг қароридан шикоят қилишини билдирди.

Мирсалиевага қарши жиноят иши 2022-йили июлнинг ярмида қўзғалган.

Милициянинг версияси бўйича, фаол ТикТокда тарқалган видеода айтган сўзларида низо қўзғатиш сифати бўлган. Шунингдек, видео ижтимоий тармоқларда катта муҳокамага сабаб бўлиб, можарога олиб келиши мумкин эди.

Мирсалиева номаълум кишилар жонли эфирдаги видеодан қисқа бир дақиқалик видео кесиб олиб, монтажлаб Тик-Ток билан Инстаграмга жойлаштирган деган. У ерда миллатлараро низо қўзғатмаганини, унга қарши қўзғалган ишни «буюртма» деб атаган.