Россиянинг ИИВ рус тилини яхши билмаган миҳожирларга жарима солишни таклиф қилди

128

Россиянинг Ички ишлар вазирлиги рус тилини яхши билмаган муҳожирларга жарима солишни таклиф қилди. Бундай тизим тил рейтинги деб аталади. Бу ҳақда 22-мартда Россиянинг ИИВнинг миграция масалалари бўйича бошқарма бошчиси Валентина Казакова билдирганини «Интерфакс» ёзди.

«Мигрантларга «рус тилини, Россия тарихини ва қонуний асосларни билмаганига яраша жисмоний шахсларнинг даромадига солинувчи солиққа аванс тўлови қатори умумий тўланувчи дисконт коэффициентни киритиш» таклиф қилинди», — деб ёзди нашр.

Россиянинг ИИВ «Тил рейтинги» ёрдами билан муҳожирларга рус тилини ўрганишга стимул беришни истайди. Тилни яхши билмаган муҳожирлар учун муассаса солиқ имтиёзларини кўриб чиқади.

Муассаса тил адаптациясини баҳолаш учун баллик тизимини киритишни истайди. Бу рейтинг чет ўлкаликлар ҳақидаги фактларни баҳолаш алгоритмига асосланган мигрантларни рўйхатга олиш давлат тизимига қўшилади.

«Баллар чет элликлар бошқа давлатларда туриб рус тилидан, Россия тарихидан ва қонуний асосларидан имтиҳонларга «киришга тайёргарлик» кўрган вақтда берилади», — деб билдирди «Интерфакс».

Агар мигрантларнинг рейтинги паст бўлса, «адаптацияланган тўлов», бошқача айтганда жарима тўлаши керак бўлади. Бу сумма адаптация вақти ўтиши билан ортиши мумкин, масалан идентификацияловчи картани олгандан кейин бир йил ўтиб.

Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун қоидалар

Россияда мигрантларга тегишли турда таклифлар тез-тез айтилади. Ҳукумат одатда уларни мамлакатга кириш ва мамлакат ҳудудида юриш қоидаларини мураккаблаштириб, фаолиятини чеклайди.

Шундай қилиб, 2022-йилнинг бошида рус ҳукумати муҳожирлар учун қонунни кучайтирган. Муҳожирлар учун ўлкада киргандан кейин бажариши шарт бўлган мажбуриятларнинг тўлиқ рўйхати тузилган. Агар мигрантлар бу талабларни бажармаса камида мамлакатда вақтинча юриш муддати қисқаради.

Масалан, меҳнат муҳожирлари Россияга киргандан кейин 30 кун ичида нарколог, психиатр ва инфекционист назоратидан ўтиши керак. Тиббий маълумотноманинг яроқлилик муддати ўтгандан кейин, аниқроғи уч ойдан кейин мигрант яна анализ топшириши керак бўлади.

Россияда муҳожирларга тегишли қонунлар мураккаблашишига боғлиқ масала Жогорку Кенешда ҳам кўтарилган. Депутат Дастан Бекешев қирғизистонлик муҳожирлар ҳар уч ойда 6 минг рубль сарфлаб тиббий назоратдан ўтишга мажбур бўлишаётганини айтган.

Фуқароларни чет давлатларида ишга жойлаштириш марказининг маълумотига кўра, 2022-йилнинг феврали бўйича Россияда 1 млн қирғизистонлик меҳнат миграциясида.