Ўзган: Милиция 9 ёшли қизни зўрлашда гумон қилинган шахсни қўлга олди

162

Ўш вилоятининг Ўзган туманида милиция 9 ёшдаги қизни зўрлашда гумон қилиб 16 ёшли болани қўлга олди. Бу ҳақда 23-мартда вилоят милициясидан билдиришди.

Қиз зўрланганини жабрланувчининг онаси айтиб берди. Бу ҳақидаги маълумот оммавий ахборот воситаларига 15- мартдан чиқа бошлаган.

Мазкур факт бўйича «Жинсий характердаги зўравонлик ҳаракатлари» моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Жабрланувчига суд-тиббий экспертиза тайинланди.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022-йили ўлкада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғалган. Шунингдек, ички ишлар вазири Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан-йилга ортаётганини айтган. .

Бишкек шаҳрида болаларга ёрдам бериш маркази ишлайди.

  • У ерга қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилса бўлади: +996773192099 ва +996707079597.
  • Жалолободда болалар учун «Ак жол» реабилитация маркази ишлайди, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.

Зўравонликка учраган болаларга ёрдам бериш марказларининг манзили ва рақамлари:

  • Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934
  • Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288
  • Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 436677
  • Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212
  • Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33 телефон: 03922 50405, 03922 50212;