МХДҚ: Жалолободда стоматология клиникаларининг ярмидан кўпи ноқонуний ишлаб келган

137

Жалолобод вилоятидаги хусусий 122 стоматология клиникасининг 78 лизенциясиз ишлаган. МХДҚнинг матбуот хизмати уларнинг фаолияти тўхтатилганини билдирди.

МХДҚнинг маълумотига кўра, лицензиянинг йўқлигидан ташқари санитар хавфсизлик меъёрлари бузилгани аниқланган: санитария, гигиена, тиббий қолдиқларни бузиш шартлари ва бошқалар. Қолаверса, мазкур стоматология клиникаларда тиббий маълумотсиз шахслар ишлагани очиқланган.

Шунингдек, махсус хизмат клиникалар юридик шахс қатори рўйхатдан ўтмаганини, юстиция ва солиқ идораларида йўқлиги, кўрсатилган хизматдан тушган даромаднинг реал кўрсаткичларини яширганини аниқлаган.

«Жалолобод вилоят оилавий тиббиёт марказининг 2021-2022-йиллардаги маълумотига кўра, вилоятда аҳоли орасида В ва С формадаги вирусли гепатитнинг тарқалиш тенденцияси кузатилган. Масалан, 2021-йили вилоятда инфекциянинг 1308 ҳолати аниқланса, 2022-йили бу кўрсаткич 1979 ҳолатга кўпайган. Шунингдек, стоматология хизмати қон орқали юқувчи вирусли касалликлар тарқалиши мумкин бўлган факторларнинг бири сифатида қаралади», — деб билдиришди МХДҚдан.

Ҳозирда бу клиникаларнинг фаолияти бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Касалликларни олдини олиш ҳамда давлат санитар-эпидемиология назорат департаменти, Солиқ хизматининг ва бошқа муассасаларнинг ходимларидан махсус комиссия тузилди.

Гепатит — бу соғлиқ учун муаммо яратиб, ўлимга олиб келувчи жигар касаллиги.

Ўз ичидан у А, В, С, D ва Е бўлиб беш турга бўлинади. Гепатитнинг А ва Е тури касалликнинг енгил формаси бўлиб саналади. Бошқача айтганда, касалликнинг бу тури сурункали касалликка айланиб кетмайди. Гепатитнинг В, С, D турлари одамда билинмай пайдо бўлиб, кўп вақт даволашни талаб қилади. Шунингдек, уни сурункалига айланиб кетиш хавфи бор.

Давлат эпидемиология назорати департаментининг маълумоти бўйича, Қирғизистонда 2021-йили вирусли гепатитнинг 2090 ҳолати аниқланиб, 2020-йили 4805 ҳолат рўйхатга олинган.

Қирғизистонда ўтган йилнинг охиридан бошлаб гепатитнинг Б турига қарши бепул эмлаш бошланган.

Асосий саҳифадаги иллюстратив сурат:Unsplash/Caroline LM