Ўзган: Карл-Маркс қишлоғида ер кўчки туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилиб, аҳоли эвакуация қилинди

Сурат: ФВВнинг матбуот хизмати

Ўзган туманининг Карл-Маркс қишлоғида 1 млн кубометрга яқин ер кўчки тушиб, фавқулодда ҳолат режими киритилди. Бу ҳақда 22-мартда ФВВнинг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, ер кўчки турғунларнинг уйига 300 метр етмай қолган. Ҳозирда кўчки сурилиб 120 метр масофа қолди.

Шу сабаб 18 турар-жойга хавфли бўлиб, яшовчилар эвакуация қилинмоқда.

Мазкур ҳудудда ер кўчки тушиш хавфи 2017-йилнинг баҳор ойларида фаоллаша бошлаган. ФВВнинг хавфли ҳудудларни мониторинг қилиш ва тахминлар департаменти 2022-йилнинг сентябрида хулоса чиқариб, яшаш учун хавфли деб топилган 18 уйнинг яшовчиларини кўчириш кераклиги ҳақида огоҳлантирган.