Вазирлар Маҳкамаси миқдори 500 килограммдан ортиқ қимматбаҳо металлни Қирғизистондан чиқаришни вақтинчалик тақиқлади

188

Вазирлар маҳкамаси миқдори 500 килограммдан ошган қимматбаҳо металларни ва таркибида қимматбаҳо металл мавжуд моддаларни мамлакатдан чиқаришни вақтинча тақиқлади. Бу ҳақда 22-мартда Вазирлар Маҳкамасининг матбуот хизмати билдирди.

Бундай қарор маҳаллий заргарликни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш учун қабул қилинган. Қарор расмий эълон қилинганидан етти кун ўтиб кучга киради. Чеклов олти ой муддатга киритилди.

Қирғизистонда қимматбаҳо металлар, жумладан олтинни бошқа давлатларга сотилиши бўйича бир неча марта муаммо кўтарилган. Улардан бири — ҳукумат «хавфсизлик учун» деб 19 тонна қирғиз олтинни қаерга яширгани бўлган.

Аммо журналистлар олтин Швейцарияга сотилганини аниқлашган. Парламентдаги бир қанча депутатлар олтин сотилишини ва давлатнинг асосий олтин ишлаб чиқарувчи корхонаси «Қумтор»нинг ишини текшириш учун махсус комиссия тузишни талаб қилишган.

Садир Жапаров депутатлар комиссияси ҳақида изоҳ бериб, «Қирғизистон тарихида йиғилмаган миқдордаги олтин бугунги кунда йиғилиб, миллий банкда сақланмоқда» деб билдирган.

28-февралда миллий банкнинг расмий вакили Аида Карабаева банкда 46,7 тонна олтин борлигини айтган.