Боткенда вафот этган чегарачининг яқинлари уй берилмаётганини айтишмоқда

153

Ўтган йилнинг сентябрида Баткендаги қирғиз-тожик чегара жанжалида вафот этган чегарачи Бектур Ислам ўғлининг яқинлари уларга ваъда қилинган уй масаласи ҳал бўлмаётганини айтишмоқда. Бу ҳақда 22-мартда «Сереп Медиа» ахборот агентлиги ёзди.

Ислам ўғлининг ортида уч боласи қолган — кичиги шу йилнинг бошида туғилган. Марҳумнинг оиласи уларга аввалроқ Бишкек шаҳридан уй берилганини, лекин уйнинг ҳолати жуда ёмонлигини айтишди.

«Бунинг устига Бишкек узоқ бўлиб қолади. Болалар ҳам кичик, ёрдамлашадиган одам йўқ. Онаси 2-гуруҳ ногирони. Бишкекдаги уйдан воз кечиб, Ўшдан беринглар деб сўраганмиз. Ўшдан 15-ноябргача берамиз деб ваъда қилишган, ҳамон йўқ», — дейишди улар.

МХДҚнинг чегара хизматидан «Клооп»га муаммодан хабардор эканликларини билдиришди. Улар ҳомийлар чегарачининг оиласига аввалроқ Бишкек шаҳридан уй олиб беришганини, лекин қариндошлари уйни Ўш шаҳридан беришни сўрашганини тасдиқлашди.

Чегара хизматининг матбуот бўлимидан ҳозирда уй алмаштириш бўйича чоралар кўрилаётганини қўшимча қилди.

Бунга қадар қуролли можарода қурбон бўлган чегарачи Мирлан Ниязовнинг аёли Сатина Лайлиева мурожаат қилиб, давлат томонидан берилган уй масаласини ҳал қилиб беришни сўраган. У уйи қайнонасининг номига ёзилиб, ўзи уч боласи билан ҳарбий бўлимда яшашга мажбур бўлаётганини айтган.

Кейин қайнонаси уй унинг номига қайд этилганини «қонуний» деб ҳисоблашини, уни Ниязовнинг биринчи никоҳидаги ўғлига ўтказиб беришини билдирган. Чегара хизматидан уларнинг оилавий масаласига аралаша олмаслигини айтишган.