Бишкекда 13 ёшли қизга тажовуз қилишда гумонланган шахс кўлга олинди

187

Бишкекда 13 ёшдаги қизни зўрлашда гумонланган шахс ТИЗОга киритилди. Бу ҳақда Биринчи май туман ИИБнинг матбуот хизматидан билдиришди .

Бунга қадар омбудсмен Атир Абдрахматова қизни зўрлашда гумонланган одам озодликда юрганига икки йилдан ошди деб билдирган. 2022-йили сентябрда жабрланувчи қиз гумондордан фарзандли бўлгани маълум бўлган.

Милициянинг маълумоти бўйича «К.А» исмли гумондор унга қўйилган айбларни инкор қилмоқда. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ҳозирда қўлга олинган шахс билан янги туғилган боланинг боғлиқлигини аниқлайдиган экспертизалар хулосаси тайёр эмаслигини айтишди.

«Оталикни бола туғилгандан кейин бир йил ўтиб аниқлаш мумкин. 2023-йили 10-февралда ота билан боланинг ўртасидаги боғлиқликни аниқлаш учун яна бир суд-биологик экспертиза тайинланган, бироқ унинг хулосаси тайёр эмас», — деб ёзилади билдирувда.

Тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, 17-мартда гумондор қўлга олинган. Суд уни тергов тугагунча ТИЗОга киритди.

2021-йили ноябрда милицияга қизнинг бобоси мурожаат қилиб, набираси зўрланганини айтган. Унинг сўзларига кўра, 2021-йили набираси қорни оғриётганини айтган. Бобоси қизни Бишкекдаги болалар касалхонасига олиб борган — УЗИда қиз ҳомиладор экани аниқланган.

Жабрланувчининг бобоси набираси сўроқда TikTok-блогер билан танишиб, уни 2021-йилнинг кузида биргаликда видео олиш учун Бишкекка чақирганини айтган. Адвокат Нурлан Токталиев блогер ўсмир ҳомиладор бўлгунча зўрлаб юрганини айтган. Юристнинг айтишича, блогер қизни биринчи марта «Ала-Тоо» кинотеатри яқинида зўрлаган, кейин бу ишни қўрқитиш билан давом эттирган.

Қизнинг бобоси гумондорнинг айбини исботлаш учун Қозоғистонга бориб, 600 доллар бўлган ДНК-тестини топшириш кераклигини, амма бунга оиласининг моддий томондан имкони йўқлигини билдирган. 2022-йили апрелда жабрланувчи қиз ўғил фарзандни дунёга келтирган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022-йили ўлкада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғатилган. ИИВ бошчиси Улан Ниязбеков ҳам болаларга нисбатан зўравонликнинг сони йилдан йилга ортаётганини айтган.

Болалар ва ўсмирлар учун Бишкек шаҳридаги болаларга ёрдам бериш марказлари ишлайди.

  • У ерга қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилса бўлади: +996773192099 ва +996707079597.
  • Жалолободда болалар учун «Ак жол» реабилитация маркази ишлайди, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.

Зўравонликка учраган болаларга ёрдам бериш марказларининг манзили ва рақамлари:

  • Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934
  • Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288
  • Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 436677
  • Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212
  • Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33Ср 20:15