Депутат Марат Мураталиев 17 мартда парламентнинг профиль қўмитасининг йиғинида меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жилдиз Полотовани қилган ишлари бўйича ҳисоботга яхши тайёрланмагани учун танқид қилди. У Полотовани депутатларнинг саволларига жавоб беролмаган вазирликдаги иккинчи аёл ўринбосар эканини айтди.
«Мен иккинчи аёл ўринбосарни кўриб турибман, қишлоқ хўжалиги вазирлигида ҳам бир ўринбосар Жилдиз Арстанбековнадек бўлиб, трибунага чиқиб, кейин бошқалар жавоб берарди. Тожикистондаги қирғизларни сизлар кечаси уйғотиб сўраса ҳам билишинглар керак, вазирнинг ўринбосари сифатида. Мени кечиринглар, бизни халқ қараб турибди, у ёққа қўлингизни кўрсатасиз «айтиб қўй» деб. Ташқи ишлар вазирлигини кўрдингизми, шақ-шақ биридан-бири талашиб айтишмоқда, билишади улар. Маълумотингиз бўлиши керакда», — деди депутат.
Депутатнинг сўзини ҳамкасби бўлишга ҳаракат қилди, бироқ Мураталиев давом эттирди: «Мана гендер сиёсати дейсизлар, Чолпон Аалиевна (парламент депутати — таҳр), қийқирасизлар, вазирликлардаги иккинчи ўринбосар, ҳеч нарса айтолмайди. Шунинг учун [хизматга] қўйишда [қараш керак]”.
Чолпон Султанбекова ҳамкасбига жавобан: «Гендер бўлса меҳнат ижтимоий муҳофаза вазирлигига аёл кишини қўйиб беринглар, ишлаймиз!» — деди.
Мураталиевни бундай жавоб қаноатлантирмади, у гапини давом эттирди: «Ўзингиз кўриб айтмайсизми [нима деб жавоб беришни билмайди]. Шунга бир тайёрланиб келинглар, бундан кейин! [...] Биласиз [Жилдиз Полотова] Афғонистондаги бизнинг қирғизларни, тақдирини. Буни ёддан билиш керак, раҳмат».
Квоталар демократияга қаршими?
Парламентда гендер квотага боғлиқ тортишувлар вақти-вақти билан чиқади. Февралда парламент депутати Динара Ашимова давлат идораларида гендер мувозанатинг сақланишини мониторинг қилиш учун ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилган.
Ашимованинг айтишича, ҳозирда маҳаллий кенгашларда аёлларнинг 30%лик квотаси ҳақидаги қонун сақланмаяпти, у гендер мувозанати ижро ҳукуматида ҳам сақланмаётганини қўшимча қилган.
Бунга депутат Медербек Алиев гендер квотаси демократияга қарши бўлади ва у парламентга киритилгани билан яхши ишлаб кетган жойи йўқ деб жавоб берган.
«Ҳамкасблар, менингча, Марказий Осиёдаги аёлларнинг ҳуқуқлари Худога шукр, юқори даражада. Биз оналарни ҳурмат қиламиз, жаннат оналар оёғи остида. Фақатгина баъзан ҳаддан ошиб кетяпти», — деб ҳисоблайди Алиев.
Алиевнинг сўзлари депутат Элвира Сурабалдиевани ғазаблантирди. Сурабалдиева Қирғизистонда аёллар ҳуқуқларининг ҳолати «жуда ночор» деб жавоб берган.
«Биз баримиз қонунларни Жогорку Кенешда қабул қиламиз, ҳудудларда эса бу қонунлар бажарилмаяпти. Бироқ сайловга келганда барингиз 51%ни истайсизлар. Бизнинг овоз керак бўлгандагина. Бизни тенг ҳуқуқлилигимиз билан овозимизга келганда керагимиз йўқ. Бу комиссиями ёки ишчи гуруҳ бўладими — бу жуда керак», — деган Сурабалдиева.
Унинг айтишича, аёлларнинг 30%лик квотаси ҳеч қаерда сақланмайди.
«Шу сабаб ҳурматни ҳеч бўлмаса парламентдан бошлайлик. Агар парламентда касбдошларимиз «қизлар сизларда ҳаммаси яхши, сизларни ўрнингиз ошхонада» дейверсангиз, унда бу сўзларингизни сайловда ёдингизга соламиз. Сайловга тўрт йил қолди, вақт тез ўтади», — деб сўзини якунлади депутат.
Вазирлар маҳкамасидаги ёлғиз аёл
Ҳозирда 30%лик гендер квота қонун доирасида парламент учун киритилган, унда ҳам партия рўйхати билан сайланиб келувчи 54 депутат учун. Бир мандатли округдан депутатлар квотасиз сайланиб келади. Вазирлар маҳкамаси учун киритилган гендер квота йўқ.
Вазирлар маҳкамасининг ҳозирги таркиби — аёллар вакиллиги бўйича энг ночор таркибларнинг бири. Ҳозирда ҳукумат таркибида фақат бир аёл вазир бор — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошчиси Гулнара Баатирова. 15 мартда президент Динара Кутмановани Табиий ресурслар вазирлигидан сабабини тушунтирмай бўшатишган.
Бишкекда 23 январда уч кун давом этган вилоят давлат маъмуриятлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари етакчиларининг иштирокида ўтган республика йиғини тугатилди. У вазирлар маҳкамаси бошчиси Акилбек Жапаров раислигида Бишкекдаги Ала-Арча қароргоҳида ўтказилди.
Йиғинга турли даражадаги давлат хизматчилари ва амалдорлар, жумладан президентнинг вилоятлардаги мухтор вакиллари, шаҳар мерлари ва ҳокимлар қатнашган. Бироқ йиғиндаги расмий суратларда бирорта ҳам аёл йўқ.
Қирғизистонда нима учун амалдор аёллар кам?
Бундай тенгсизликнинг сабабларидан бири — бу «кўзгули шифт» деган нарса — аёлларни мутахассислик сифатларига алоқаси йўқ, уларнинг карьера поғонасидан кўтарилишини чеклаб турган кўзга кўринмаган тўсқинлик.
Бу тўсқинлик қонимизга чуқур сингиб қолган аёл киши раҳбар бўлолмайди, унинг асосий вазифаси — бол туғиш ва оилани сақлаш деган стереотипга боғлиқ. Бу стереотип сабаб аёллар ўзлари ҳам димоғини, амбициясини тийиб юришади.
«Эркак 25% ҳаракат қилган жойда аёл 250% ҳаракат қилиши керак. Аёлга шубҳа билан қарашади, айниқса эркакларни бошқариб, буйруқ бериш талаб қилинган жойда», — деган «Клооп»га берган интервьюсида депутат Элвира Сурабалдиева.
Кўринмаган тўсқинликларга ўйиннинг норасмий қоидаси ҳам киради. Масалан, вазирлар маҳкамасидаги ҳамкасбларнинг бири маъқул бўлмаса бир неча ойлаб парламент ва ҳукуматни асосий ўйинчилар билан учрашишни имкони бўлмайди. Баъзан йиғинда берган саволни очиқ эшитмаганга олиб, эътиборсиз қолдирган ҳолатлар бўлади.
Қолаверса сиёсий бомонднинг қирғизлар учун муҳим оилавий тадбирларга чақирилмай қолиши ҳам аҳамиятга эга. Бошни баланд кўтариб, бундай «майда-чуйдага» эътиборсиз муносабатда бўлганда ҳукуматда аёл киши таклиф қилган масалалар узоқ вақтгача ҳал бўлмайди.
Шунингдек, аёллар иши билан бирга уй ишларини ҳам қўшиб кетади. Қирғизистонда ишлаган иши бор аёллар уй ишларига эркакларга қараганда уч марта кўп вақт сарфлашади.
Қолаверса касбнинг ўзини, ишлайдиган жойини ҳам, уй ишларини ҳам олиб кетишга ва йўлга оз вақт кетган жойни танлашади.
Аёлларни ҳукуматдан «суриб чиқариш»
2013 йили эълон қилинган аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари бузилганини текширишда Қирғизистонда аёлларни бошқариш тармоғидан «суриб чиқариш тенденцияси» кузатилаётгани айтилган. Натижада «аёл — бошқарма, лидер» тушунчалари унутилиб бормоқда. Бунинг ўрнига, аксинча «аёл — ночор бошқарма, аёл оилада бўлгани яхши» деган стереотип шаклланмоқда.
Сўнгги 10 йилда аёллар билан эркакларнинг ўртасида тенгсизликни қисқартириш бўйича Қирғизистон собиқ МДҲ давлатлари ичида ҳаммасидан ортда қолган. Масалан, Қирғизистонда гендер тенгсизлик индекси — аёлларнинг соғлиғини сақлаш, сиёсий ҳаётга ва меҳнат бозорида ўрнини баҳолаш индекси — 3 карра тушиб кетган, Арманистонда эса — 2,3 карра, Қирғизистонда эса — фақат бир ярим карра.
«Клооп»нинг журналистларини нима учун ҳозирги вазирлар маҳкамасида биргина аёл бор деган саволига президент администрациясидан масала гендер квоталарининг йўқлигида, деб жавоб беришди.
«Биз [гендер квотани] янги ишлаб чиқяпмиз [...] Бизда [ҳозирда] қонунда аёллар учун квота қаралмаган, шу сабаб ҳозир уни фаол киритяпмиз», — деб билдиришди президент администрациясидан.
У ердан 2030 йилгача миллий гендер тенглик стратегиясида ижрочи ҳукуматдаги хизматларнинг бари учун 30%лик аёллар квотаси ҳақидаги меъёр киритиш таклиф қилинаётганини билдиришди. Бироқ ҳозирча бу ҳужжат ишланмоқда.