Орунбеков: Томчидаги аэропортнинг деворларини ёлланма компания қайта тиклайди

169
Сурат: Видеодан скриншот

Президент администрациясининг ахборот сиёсат бўлимининг етакчиси Дайирбек Орунбеков Томчидаги «Иссиқкўл» аэропортининг кучли шамол сабаб қулаган тўсиқларини пудратчи фирма тиклашини айтди. Бу ҳақда у-19 мартда фейсбук саҳифасига ёзди.

Орунбековнинг айтишича, мазкур аэропортнинг атрофига тўсиқларни қуриш учун «Кыргызстройсервис» ишхонаси хусусий пудратчи компания билан шартнома тузган. Шамол сабаб қулаган деворнинг бетонлаш ишлари тўлиқ битмаган эди.

«Деворнинг қулаб тушиши бўйича пудратчи фирма зарарни ўз зиммасига олади ва қайта тиклайди. Қолган оралиқдаги девор талабга мослаб бетонланган. Ҳозирда қулаган деворни тозалаш, ўрнини тартибга келтириш ва қайта тиклашга тайёргарлик кўриш ишлари кетмоқда», — деб билдирди Орунбеков.

Шунингдек, у «Кыргызстройсервис» ишхонаси деворнинг сифатини текшириб, у талабга жавоб берса кейин қабул қилинишини қўшимча қилди.

18-мартда кучли шамол туфайли Томчидаги «Иссиқкўл» аэропортининг тўсиқларини бир қисми қулаган.

Томчидаги аэропорт 2003-йилнинг август ойида очилиб, 2011-йилнинг июнида халқаро мақом берилган. Ҳукумат аэропортни реконструкция қилишга 80 миллион АҚШ доллар сарфлаган.

2023-йилнинг январида президент Садир Жапаров Томчидаги аэропортга бориб, модернизация лойиҳаси билан танишган. Унда аэропорт ҳудудини кенгайтириш, қўшимча тўсиқларни ўрнатиш ва селдан ҳимояловчи мосламалар қурилиши маълум қилинган. Шунингдек, ҳукумат аэропортга соатига 450 йўловчини қабул қилувчи янги аэровокзал комплексини қуришни режалаштирган.