Видео: Қаттиқ шамол сабаб Томчидаги аэропортнинг девори қулаб тушди

177

18-мартда кучли шамол сабаб Томчидаги «Иссиқкўл» аэропорти деворининг бир қисми қулаб тушди. Гувоҳлар воқеанинг видеосини ижтимоий тармоқларга жойлашди.

Шунингдек, маҳаллий турғунлар шамол сабаб йўл четидаги дарахтлар ҳам қулаб тушганини билдиришди.

Ҳозирда шамол натижасида турғунлар қанча зарар кўргани номаълум. Воқеа жойда фуқароларни ҳимоя қилиш бўйича комиссиянинг ходимлари ишламоқда.

Тамчидаги аэропорт 2003-йилнинг август ойида очилиб, 2011-йилнинг июнида халқаро мақомга эга бўлган. Унда ҳукумат аэропортни реконструкция қилишга 80 миллион АҚШ доллари сарфлаган.

2023-йилнинг январида президент Садир Жапаров Тамчидаги аэропортга бориб, модернизация лойиҳаси билан танишган. Унда аэропорт ҳудудини кенгайтириш, қўшимча тўсиқлар ўрнатилиши ва сельдан ҳимоя қилувчи мосламалар қурилиши айтилган. Шунингдек, ҳукумат аэропортга соатига 450 йўловчи қабул қилувчи янги аэровокзал комплексини қуриш режалаштирилган.