«Ак-Кула» от майдони сурдирилиб, ўрнига кўп қаватли уй қурилиши мумкин

202

Президент Садир Жапаров «Ак-Кула» от майдонини бузиб, ўрнига кўп қақатли турар-жой қуриб, аҳолига имтиёзли ипотека насиясига бериш имконини кўриб чиқишни топширди.

Жапаров «Ак-Кула»нинг ҳолати билан танишиш учун 3-март куни борган эди.

Аввалроқ Бишкек мэрияси «Ак-Кула» от майдонини сармоядорларга бизнес-лойиҳа қатори таклиф қилишни режалаштираётганини, нархи эса 70 млн доллар деб ҳисобланганини билдирган.

Уларнинг айтишича, от майдонининг асосий биноси авария ҳолатида, бутун комплекснинг 50% ортиғи яроқсиз ҳолга келган.

1947-йили қурилган «Ак-Кула» от ўйинлари ўтадиган катта жойларнинг бири. Ипподромнинг майдони 60 гектарни ташкил қилиб, 5 гектар ерда молхоналар жойлашган.

2000-йилдан бери объект республика даражасидаги тарихий ва маданий ёдгорликлар давлат рўйхатига киритилган.

2020-йили отчопар авария ҳолатида ва таъмирлаб бўлмайди деб ҳисобланган. Унда муассасалараро комиссия ипподром ўзининг тарихий, илмий, бадиий ва маданий қадрини йўқотди деб топган. Ҳукумат бир неча йил ипподромни буздириб, унинг ўрнига янгисини қуриш учун инвесторлар излаётгани бўйича айтган, бироқ буни фойдаси бўлмаган.