Қирғизистоннинг номидан «Оскар»га кўрсатилган «Уй сотилади» фильми кинотеатрларда намойиш этилади

174

Режиссёр Таалайбек Кулмендеевнинг «Уй сотилади» фильми 23 мартдан бошлаб кинотеатрларда намойиш қилинади. Мазкур фильм 2022 йили Қирғизистон номидан «Оскар» мукофотига тавсия қилинган.

Фильмда камбағал яшаган, уч ёшдаги қизини тарбиялаётган ёш оиланинг воқеаси ёритилади. Улар иккинчи фарзандини кутишаётган бўлади. Эр-хотиннинг ҳаёти келишилмаган ҳаракатлар сабаб ўзгариб кетади.

Турмуш ўртоғининг кичик бизнеси оилани қийин аҳволга солади: чет ўлкага юборилган товар чегара йўқолиб кетади. Кредитни ёпиш учун эри қариндошларидан пул олиб, унинг ўрнига янги туғилган боласини беришга ваъда беради. Шу вақтда хотини чет ўлкада ишлаб келиш учун ҳомиласини олдиради.

Фильмда Омурбек Нурдинов, Калипа Таштанова ва марҳум актёр Азиз Мурадилаев бош ролни ижро этган мазкур фильмдаги роли — Мурадиллаев яратган охирги образ бўлди.

Фильмнинг тақдимоти «Бусан» халқаро фестивалида ўтиб, Лос-Анжелесдаги Осиёнинг жаҳон фестивалида, Бурсадаги Туркий дунёнинг «Коркут Ата», ҳамда Дакка, Калкутта, Мумбай халқаро фестивалларига қатнашган.

Бош қаҳрамонларнинг бири Калипа Таштанова «Коркут Ата» фестивалида «Энг яхши актриса» номини олган.

Фильмнинг сценарийини Болсунбек Таалайбек ўғли ва Таалайбек Кулмендеев ёзган. Режиссёрлик ишини Таалайбек Кулмендеев бажариб, тасвирчи Болсунбек Таалайбек ўғли бўлган. Бош рассом Байиш Исманов, бастакор Мурзали Жеенбаев, монтажлаган ва ранг берган Элдияр Мадаким, овоз режиссёри Калибек Шерниязов.