Энергетика вазирлиги электр энергияси тарифини ошириш ҳақида пост ёзди ва кейин уни ўчирди

152

Энергетика вазирлиги 15-март куни кечда Фейсбукда электр энергияси учун тарифларни уч марта ошириш таклифи билан пост эълон қилди.

Унда аҳоли учун бир киловатт/соат 0,77 сомни ташкил қилиши, бу ўзининг нархидан 3,1 марта озлиги айтилган.

«Электр энергиясининг реал нархига [2,31 сом] ўтишимиз керак», — деб айтилган постда.

Лекин бир неча вақтдан кейин Энергетика вазирлигининг саҳифасидан бу пост ўчирилди. Билдирув ўчирилганини оммавий ахборот воситалари билиб қолишди.

Энергетика вазирлиги ҳозирча бу ҳақда изоҳ бермади.

Аввалроқ вазирлик электр энергиясининг 1 киловатт/соатига тарифларни 1 сомга чиқариш бўйича қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига чиқарган. Ҳозирда аҳоли бир киловатт/соат учун 0,77 сом тўлайди. Шунингдек истеъмол чеки 700 киловатт/соатдан ошганда электр ёруғлигининг нархи 2,16 сомга кўтарилади.

Қарорда энергетика вазирлиги ўлкада икки босқичли, ойига 1,5 минг киловаттгача ишлатишда бир киловаттига 1 сомдан деган тарифи қолиши айтилади. Кўрсатилган меъёрдан ошганда бир киловатт учун 2,16 сомдан тўлашга тўғри келади.

Янги тарифларни 2023-йилнинг 1-майидан бошлаб киритиш таклиф қилинган.

Энергетика вазирлигидан кам таъминланган оилалар учун тарифлар ўзгармаслигини, бир киловатт учун 50 тийиндан бўлишини айтишган.

2023-йилнинг январида президент Садир Жапаров электр энергиясининг нархи қимматлашини билдирган. У 2021-2022-йиллари ҳам шундай маълумот берган.

Бу сафар давлат раҳбари электр энергиясига бўлган нарх 0,77 тийиндан 1 сомга қимматлашини айтган. Тарифларни қимматлашига Жапаров «энергетика тармоғимизни йўқотиш хавфи бор» деган сабабни кўрсатган.

«Шундай қилмасак энергетика тармоғимизни умуман йўқотиб қўйиш хавфи бор. Сабаби бугунги кунда ишлаб чиқарилган электр энергиянинг тан нархи Тўқтағулда 21 тийин бўлгани билан энергетикларнинг меҳнат маоши, эскирган трансформаторларни, симларни, симёғочларни алмаштириш қўшилиб, 1 кВт соат электр энергиянинг тан нархи 2 сом 38 тийинни ташкил қилди», — деган у.