Депутат Бекешев милиция эркак кишига тўппонча солиб қўйганини айтиб чиқди. ИИМ буни инкор қилди

149

Депутат Дастан Бекешев Телеграм каналига тезкор чора кўриш гуруҳи иштирокида Бишкекнинг яшовчисини уйига милиция ходимлари кириб келиб, тинтув ўтказган видеони жойлаган. Унинг айтишича, тинтув вақтида Октябрь туман ИИБнинг ходимлари фуқарога тўппонча солиб қўйишган.

Бекешев воқеа бўлган вақтда олинган видеони унга жабрланувчи томон олиб келганини ёзди. Унинг айтишича, бунга қадар ИИВ шаҳар яшовчисининг уйидан ҳарбий тўппонча топилгани ҳақида маълумот тарқатган эди.

«Октябрь туман ИИБнинг ходимлари тўппончани ўзлари олиб келишган. Буни милиция ходимлари кўрмай қолган видеокамера тасвирга олган. Уйга бостириб киргандан кейин милиционерлар светни ўчириб, ҳаммасини тинтиб, бор видеоёзувларни олиб кетишган», — деб ёзди депутат.

Халқ вакили жабрланувчи томон ҳозирда кўрсатишга тайёр бўлган яна бошқа далиллар ҳам борлигини таъкидлади.

«Айрим маълумотларга кўра, тўппончани милиционерлар топиб олган ва бошқа иш бўйича далил қатори сақланган», — деб қўшимча қилди у.

ИИВ нима дейди?

ИИВдан Бекешев аниқланмаган маълумот тарқатганини айтишмоқда.

«Бундай асоссиз билдирувлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг обрўси ва қадрига путур етказади. Сиёсатчилар, айниқса халқ вакиллари айтаётган сўзларида максимал турда бетараф, жуда диққат ва ҳушёр бўлиши керак деб ҳисоблаймиз», — деб билдиришди ИИВдан.

Муассасанинг маълумотига кўра, қурол шу тўппончани ўғирлашда гумонланган 32 ёшли одамнинг уйидан топилган. Тўппонча йўқолгани ҳақида жабрланган фуқаролар билдиришган, улар уйидан заргарлик буюмлари ва сейфда сақланаётган қурол ўғирланганини айтишган.

«Тинтув вақтида хоналарнинг биридан 7,62 калибрли икки магазини ва ўқлари билан ТТ маркасидаги тўппонча топилган. Дастлабки маълумотларга кўра, қурол совғага берилган ва шу йилнинг январь ойида ўғирланган», — деб билдиришди ИИВдан.