Ўзган туманида 9 ёшли қизнинг ота-онаси қизи зўрланганини айтишди — милиция гумондорни қидирмоқда. Бу ҳақда «Клооп»га Ўш вилоят ИИБдан билдиришди.
24.kg нашрининг маълумотига кўра, жабрланувчи қизнинг ота-онаси милицияга 2023-йилнинг 13-мартида ариза берган. Дастлабки маълумотлар бўйича экспертиза қизнинг жинсий органи жабрланганини аниқлади.
Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022-йили ўлкада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғалган. Ўша куни кечда ички ишлар вазири Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари ҳар йили ортаётганини айтган. Агар зўравонликка гувоҳ бўлсангиз болаларга ёрдам бериш марказларига мурожаат қилсангиз бўлади:
Ўсмирларга ёрдам берувчи марказларнинг манзиллари:
Болалар ва ўсмирлар учун Бишкек шаҳрида болаларга ёрдам бериш маркази ишлайди. Бу ерга қуйидаги рақамлар орқали мурожаат қилса бўлади: +996773192099 ва +996707079597.
Жалолободдаги болалар учун «Ак жол» реабилитация маркази ишлайди, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.
Зўравонликдан жабрланган болаларга ёрдам бериш марказларининг манзиллари ва телефон рақамлари:
Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934
Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288
Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 436677
Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212
Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33.