Жапаров «Қумтор» бўйича маҳбуслар ҳақида: Уларни қамоқда чириш мақсади ҳеч кимда йўқ

174

Президент Садир Жапаров «Кабар» давлат нашрига навбатдаги интервьюсини берди. Унда «Қумтор»даги коррупция ва коннинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурукни қамалиши ҳақида изоҳ берди.

Жапаровнинг айтишича, назорат тизими яхши қўйилгани сабаб «Қумтор»дан ҳеч ким олтин ўғирлай олмайди. Бироқ у ерда пул ўзлаштириш бўлган. Буни президент инсонийлик фактори деб сифатлади.

“[…] Тоғ-конда бошқа кўплаган хизмат кўрсатишлар бўлади. Шу масалалар туфайли пул ўзлаштирилган, бандамизда. Бу одам фактори. Давлат билмайди дейишса керакда. Яхшилаб кўзни катта очиб текширса, бари чиқади», — деди Жапаров.

Шунингдек, у Болтурукни хизматга тайинлаган кундан бошлаб қамалгунча, тоза ишла, деб талаб қилганини айтди.

«Бироқ шундай бўлди. Мен билган ўнга яқин одам қамоқда. Ҳозир энди қамалганларнинг ҳаммаси зарарни тўлашсин. «Бир неча сумма қайтарилди» деб бир ҳафта олдин бош прокурор айтган. Тўлиқ қайтаришсин. Кейин ҳуқуқни ҳимоя қилиш билан суд органлари уй қамоғига чиқариш масаласини кўриб чиқишса керак? Буларни турмада чиритайлик деган ўй-фикр ҳеч кимда йўқ», — деб қўшимча қилди президент.

Болтурукни қамалиши

Тенгиз Болтурук «Кумтор Голд Компани»ни 2021-йилнинг 17-майидан бошлаб бошқарган — айнан шу куни ҳукумат конга ташқи бошқарув киргизган. 2022-йилнинг 24-августида вазирлар маҳкамаси Болтурук «Кумтор»нинг ташқи бошқарувчилигидан четлатилганини хабар қилган. Бу Ҳисоб палатаси коннинг ишида молиявий камчиликларни аниқлагандан кейин бўлган.

Ўтган йилнинг 13-сентябрида Бош прокуратура Кумтор конини ишлатган «Кумтор Голд Компани»нинг ишини текширишнинг натижасида уч жиноят иши қўзғалганини хабар қилган. Компания давлатга 1 млрд долларга яқин зарар етказгани айтилган.

Айни шу куни тунда Бош прокуратуранинг Тергов бошқармаси Тенгиз Болтурук билан раҳбариятнинг икки вакилини қўлга олган. Болтурук эса ўзига қарши қўзғалган жиноят ишини «абсурд» деб атаб, қўл остидагиларнинг барчаси учун жавоб беролмаслигини билдирган.

Суднинг охирги қарорига кўра Болтурук 2023-йилнинг 10-майигача қамоқда бўлади.