Президент Садир Жапаров халққа хизмат кўрсатувчи барча савдогарлар ўрнатиши лозим бўлган назорат-касса машиналари (НКМ) ҳақида яна сўз очди. Бу ҳақда у «Кабар» давлат нашрига берган интервьюсида айтган.
Жапаровнинг айтишича, оддий савдогарлар солиқни ҳалол тўлаб, «давлатни боқиб, ўртача бой ва олигархларни бойитиб келади».
«Улгуржи сотувчилар билан олигархлар улгуржи сотиб, патентларга яшириниб, бир тийин солиқ тўламай кетяпти. Биз: «Оддий савдогарлар,сизларни бир йилда сотган товарингиз 8 миллион сомдан ошмаса, патент олманглар. Патентга пул сарфлаб нима қиласизлар. Фақат НКМдан фойдаланинглар. НКМни бепул берамиз. Сизлар фақат харидорга чек берасизлар деб, илтимос қиляпмиз. Улгуржи сотувчилардан счет-фактура олинглар. Давлат сизлардан эмас, улгуржи сотувчилардан, бой бизнесменлардан солиқ олайлик» деб айтяпмиз», — деди Жапаров.
Шунингдек, давлат «оддий халқни қийнамайди», ҳукуматнинг вазифаси кичик бизнесни «эртароқ тиклаш» деб қўшимча қилди.
«НКМга қарши чиқмаслик керак. НКМ фойдаланиш учун бухгалтер ёллашимиз керак экан, тушунмаяпмиз деган баҳона бўлмаслиги керак. Бутун дунё эрта НКМга ўтган. НКМнинг яхши томони ҳеч ким солиқни яширолмайди», — деб қўшимча қилди Жапаров.
Қирғизистоннинг бошқа жойларида НКМга қарши митинглар деярлик ҳар ҳафта ўтмоқда. Охирги митинг митинг 10-мартда Бишкекда бўлди. Унга 200-300га яқин одам қатнашган.
Савдогарлар президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, НКМни киритишга беш йиллик мораторий киритишни сўрашган.