Ўспирин қизга тажовуз қилиш бўйича суд иши тўрт йилга чўзилган ва шу орада жабрланувчи фарзандли бўлган

151

«Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигаси» жамоат жамғармаси ҳуқуқ ҳимоячилари тўрт йилдан бери чўзилган суд иши ҳақида айтиб беришди. Бу Тўқмоқда зўрланган 13 ёшли қизнинг иши.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумоти бўйича, 2017-йили қиз қўшниси томонидан жинсий зўравонликка учраган. Жинсий зўравонлик доим бўлиб турган деб тахмин қилса бўлади, сабаби икки йилдан — 2019-йили май ойида — қизнинг онаси вояга етмаган қизи ҳомиладорлигини билган. УЗИ қиз беш ойлик ҳомиладорлигини кўрсатган.

Қизни зўрлаш бўйича иш 2019-йили июнь ойида қўзғалган. Шунингдек, терговда гумондорнинг шахси аниқланган. «Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигаси» жамоат жамғармасидан гумондор қўлга олинган кундан бошлаб айбини тан олмай, у бепушт эканини айтади.

Тергов жабрланувчи зўрланган тўққиз эпизодни аниқлаган. Бу вақт оралиғида қиз кўз ёрган. Экспертлар комиссияси бола бепушт эканини инкор қилган. Гумондорнинг адвокатлари жавоб тарзида мижозига [гумондор], жабрланувчига ва туғилган болага ДНК-тест ўтказишни талаб қилган. Тестнинг натижаси боланинг отаси эканини 99% тасдиқлаган.

«Жабрланган қиз адвокатнинг ва судланувчининг ўзини масхара қилганига чидамай, ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган», — деб билдиришди ҳуқуқ ҳимоячилари.

2021-йили февралда Тўқмоқ шаҳар суди гумондорни 15 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ унинг адвокатлари суднинг қароридан норози бўлиб, уни [гумондорни] оқлашни талаб қилишган.

2021-йили апрелда Чуй вилоят судида мажлислар бошланиб, унда гумондорнинг адвокати Олмаотада яна ДНК-тест ўтказишни сўраган. Бироқ суд бу таклифни инкор қилган. Кейин прокурор ўзи ҳам бир тест тайинлашни сўраган, суд коллегияси рози бўлган.

«Бизнинг фикримизча, Чуй вилоятининг прокурори ўз манфаати борлигини кўрсатди, сабаби бунга қадар у айбланувчининг адвокатини илтимосини инкор қилган эди», — деди ҳуқуқ ҳимоячилари.

«Болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш лигаси»дан ҳозир зўрланган қизнинг боласига яна ДНК-текшируви тайинланганини билдиришди.

«Жиноят натижасида туғилган бола тўрт ёш бўлади, жиноят иши эса қиз беш ойлик ҳомиладор вақтида қўзғалган» — деб билдиришди фонддан.

Ҳуқуқ ҳимоячилари жабрланувчининг онаси билан қизни «судларга, прокурорларга ишончи бўлмагани учун болани ҳимоя қилишга кўмаклашишни сўрашади». Улар қизнинг ҳуқуқларини тиклаш учун чора кўриш ниятида президент Садир Жапаровга, бош прокурор Курманкул Зулушевга ва омбудсмен Атир Абдрахматовага мурожаат қилишган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022 йили ўлкада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғалган. Шунингдек, ички ишлар вазири Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан-йилга ортаётганини айтган. Зўравонликка дуч келган болаларга ёрдам бериш марказлари ҳам ишлайди.

Уларга қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилиш мумкин:

  • Болалар ва ўсмирлар учун Бишкек шаҳрида болаларга ёрдам бериш маркази ишлайди. Рақамлари: +996773192099 ва +996707079597.
  • Жалолободда болалар учун «Ак жол» реабилитация маркази ишлайди, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.
  • Зўравонликка учраган болаларга ёрдам бериш марказларининг манзили ва рақамлари:
  • Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934
  • Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288
  • Талас вилояти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 436677
  • Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212
  • Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33