Парламент қўмитаси Бишкек мерини тўғридан-тўғри сайлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, лекин Вазирлар Маҳкамаси бунга чиқмоқда

160

Парламентнинг профиль қўмитасининг 14-мартдаги йиғинида «Маҳаллий давлат маъмурияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳақидаги» ва «Пойтахтнинг мақоми ҳақидаги» қонун лойиҳаси маъқулланди.

Мазкур таклифнинг ташаббусчиларидан бири депутат Жанар Акаев шаҳар турғунлари «шаҳарни бошқаришга аралашиш имконига эга бўлиб, мерни ўзлари сайлаши кераклигини» таъкидлади.

«Охирги икки йил ичида Бишкекда саккизинчи мер ишлаяпти. Бишкекликлар, шаҳар турғунлари мерларнинг номларини эслаб қололмаяпти. Мазкур қонун лойиҳасининг асосий мақсади — шаҳарликлар шаҳар бошчисини бевосита сайлаши керак. Мер бўладиган одамлар чиқиб, «мен шаҳарнинг муаммоларини, тутун муаммосини, янги ер участкаларидаги муаммоларни шундай ҳал қиламан» деб ўзларини дастурини айтсин» — деди у.

Акаев бевосита сайлаш тажрибаси келажакда «ўлканинг барча шаҳарларида бўлиши кераклигини» қўшимча қилди.

Бироқ халқ вакили Бишкекнинг шаҳар раҳбарини бевосита сайлаш таклифига вазирлар маҳкамаси қарши чиқаётганини таъкидлади. Унинг айтишича, ҳукумат «бевосита сайлов барқарорликка олиб келмаслиги мумкин деган асосда қонунга қарши хулоса берган».

«Шаҳар турғунлари мерни ўзлари сайласа, бевосита сайловлар аксинча, барқарорсизликка олиб келади деб ҳисоблайман», — деди у.

Жогорку Кенешнинг «Альянс» фракцияси Бишкек шаҳар мерини бевосита сайлаш бўйича қонун лойиҳасини 2022-йили ноябрда жамоатчилик муҳокамасига қўйган. Унга кўра, Бишкек мерини «ялпи ва бевосита сайлаш ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш билан Бишкек шаҳар кенгашининг чақирилиш муддатига овоз бериш ҳуқуқига эга» турғунлар танлай олишади.

2021-йилнинг октябрь ойигача шаҳар раҳбарларини шаҳар кенгашининг депутатлари, фракциялар премьер-министр томонидан кўрсатилган номзодлар танланган. Бироқ кейинчалик республика ва вилоят миқёсидаги шаҳарларнинг мерларини тайинлаш мақсадида президент Садир Жапаров «Маҳаллий давлат маъмурияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш ҳақидаги» қонунни имзолаган.