Temirov Live: Ярим йилда президент ҳамда Вазирлар Маҳкамаси етакчиси хусусий самолёт ёллашга 53 млн сом сарфлаган

159

Temirov Live жамоасининг журналистлари президент Садир Жапаров ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаровнинг сўнгги ярим йилдаги чет давлатларга парвози учун сарфлаган харажатларни ҳисоблаб чиқди. Суриштирувчилар давлатнинг биринчи шахсларига 2022-йилнинг сентябридан бошлаб хусусий самолёт ёллаш учун 573 минг евро (53,5 млн сом) сарфлаганини айтишмоқда.

Давлат раҳбарлари хорижга шахсий бизнес самолёт ёллаб кўп учишади. Масалан: Садир Жапаров ҳамда Акилбек Жапаров сўнгги ярим йилда шахсий самолётлар билан Қатар давлатига, Олмаота шаҳрига, Японияга ва Арманистонга учишган.

Аммо бу парвозларга қанча маблағ сарфлангани номаълум. Ундан ташқари, парвозларнинг айрим қисми бепул бўлгани айтилган. Мамлакатнинг «Ала-Тоо 24» телеканали Вазирлар Маҳкамасининг раҳбари йилнинг бошида Олмаотага учган Global 8 Airlines компанияси қирғиз ҳукуматига бешта техник рейс таъминлаб берганини билдирган.

Президентнинг маъмуриятидан давлатнинг биринчи одамлари шахсий самолётда учаётганини №1 борт эскириб қолгани ва хавфсиз эмас деб ҳисоблангани билан изоҳлаган. Шу боис ҳукумат шахсий самолётлардан бирини — Bombardier Challenger ва Embraer Legacy самолётини лизингга олишга тайёрланмоқда.