8 млрд сомлик зарар. «Керемет Банк»нинг иши бўйича Миллий банк раисининг собиқ ўринбосарлари қўлга олинди

211

Миллий банк раисининг собиқ икки ўринбосари ҳамда бошқарманинг икки аъзоси «Керемет Банк»нинг иши бўйича қўлга олинди. Бу ҳақда 14-мартда «Клооп»га Миллий хавфсизлик давлат хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, улар Миллий банкнинг собиқ раҳбарияти «Росинбанк» (ҳозирда «Керемет Банк») ОАЖсининг акциялар контрол пакетини 8 млрд сомга асоссиз сотиб олишдаги ноқонуний ишлари ҳақида маълумотларни» олишган.

Хавфсизлик қўмитаси «бу банкнинг фаолияти очиқчасига фойда келтирмаслиги ҳамда активлари давлат учун молиявий томондан мақсадга мувофиқ бўлмаган» деб айтишди. Қўлга олинганлар шахси: Ж.Н., Т.А., С.А. ва С.Н.

«Росинбанк»нинг акцияларини 2018-йилнинг охирида сотиб олишган. Бу оралиқда Миллий банк раисининг ўринбосарлари Нурбек Жениш ҳамда Айнура Тенизбаева бўлган, бошқарманинг аъзолари эса Алмаз Сидиков ва Нурланбек Сагиндиковлар бўлишган.

Аввалроқ «Керемет Банк» иши бўйича банкнинг бир неча ходими, жумладан етакчининг ўринбосари Максат Дадибаев, шунингдек МХДҚнинг шахсий хавфсизлик бошқармасининг раҳбар ўринбосари ва махсус хизматнинг опер ходими қўлга олинган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, «Керемет банк»нинг айрим ходимларига нисбатан «Фирибгарлик», «Жиноий даромадни легаллаштириш (ювиш)» ҳамда «Ҳужжатларни қалбакилаштириш» моддалари билан жиноий иш қўзғалган.

«Керемет банк» — Қирғизистонда фаолият олиб бораётган тижорий банк. Банк «Росинбанк»нинг ҳуқуқлари, активлари ва мажбуриятларини ҳуқуқий вориси бўлиб ҳисобланади.

2018-йилнинг октябрь ойидан бошлаб, банк акцияларининг 97,45%га Миллий банк эгалик қилиб келади.