Олий суд 13 ёшли қизни зўрлашда айбланаётганлардан бири бўйича ҳукмини ўз кучида қолдирди

172

Олий суд 13 ёшли қизни зўрлаш бўйича қамоққа олинган тўртинчи айбланувчининг ҳукмини ўз кучида қолдирди — у саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда адвокат Тимур Султонов «Клооп»га маълум қилди.

Унинг айтишича, 13-март куни бўлиб ўтган йиғилишда фақат бир айбланувчи – официантга нисбатан даъво кўриб чиқилган. Адвокатнинг қўшимча қилишича, бошқа айбланувчилар – икки милиция ва қўриқчи устидан берилган шикоятлар алоҳида кўриб чиқилади.

22-март куни Олий судда икки милициянинг ҳукми устидан берилган шикоят бўйича суд мажлиси бўлиб ўтади.

13 ёшли қизни зўрлаш иши

Бишкекнинг Свердлов туман судида икки нафар милиция ва «Дордой» бозори қоровулининг 13 ёшли қизни зўрлаши бўйича тергов ниҳоясига етди. Ўш бозоридаги меҳмонхоналардан бирида ишлаган официант ҳам зўрлашда гумон қилинган.

Туман суди қоровулни 10 йилга, икки милицияни эса 15 йилга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, ҳар учаласи ҳам маънавий зарарни қоплаш сифатида жабрланувчига 100 минг сўмдан тўлайди. Бундан ташқари, милиция ходимлари қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, уч йил давомида бирор лавозимда ишлай олмайди.

Бироқ 2023-йилнинг январида Бишкек шаҳар суди икки милициянинг қамоқ муддатини 6 ва 9 йилга қисқартирган.

Ўсмир қиз зўрлангани 2021-йил июль ойи бошида маълум бўлган. Қизнинг отасини сўзларига кўра, қизига нисбатан зўравонлик 2021-йилнинг августидан 2022-йилнинг февралигача давом этган.

Бу воқеа жамиятда катта резонанс яратди. Фаоллар қизлар ва аёлларга нисбатан зўравонликка қарши митинг ўтказишди. Акция иштирокчилари аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни, жумладан, Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг истеъфосини талаб қилишди, инқироз марказлари эса президентга аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликни тўхтатишни сўраб мурожаат қилган.