Мишель Йео энг яхши аёл роли учун Оскарни қўлга киритган биринчи осиёлик бўлди

146

Келиб чиқиши хитой, ёши олтмишга яқинлашган малайзиялик актриса Мишель Йео «Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан» («Всё везде и сразу») фильмида яратган роли учун «Энг яхши аёл роли» номинациясида «Оскар» мукофотини олди. У мазкур мукофот ташкил этилгандан бери 95 йил ичида бу унвонга сазовар бўлган биринчи осиёлик аёл бўлди.

«Кўриниши менга ўхшаган қизлар ва болаларга, бу мукофот орзулар ушалишини исботи ва имкониятларнинг аввали бўлсин. Кейин… [Қимматли] аёллар, мақсадга етиш учун “ёшинг ўтиб қолди” деб айтишларига йўл берманг. Таслим бўлманглар», — деди Йео саҳнада ва бу мукофотни 84 ёшли онасига бағишлади.

Йеога статуэткани «Оскар» мукофотини олган биринчи қора танли актриса Хэлли Берри топширди.

«Ҳаммаси ҳар жойда ва бирдан» фильми АҚШда яшаган, ҳаёти яхши бўлмаётган иммигрантларнинг ҳаётини ҳикоя қилади. Бироқ улар бошқа оламга саёҳат қилиш имокни бўлганда бари ўзгаради. Бу фильмдаги роли учун Йео бунгача «Олтин глобус», АҚШ актёрлари гильдиясининг мукофоти ва Сатурн мукофотини олган.

Фильм «Оскар»нинг энг яхши фильм, яхши режиссура ва оригинал сценарий номинацияларини ҳам қўлга киритган. Фильм «Оскар»да олган номинацияларининг сони бўйича олдинга чиқди — фильм Киноакадемиянинг  11 та номинацияга кўрсатилиб, еттисини енгиб олди.

Бунгача «Оскар» мукофотини ғолиблари кўпроқ оқ танли эркаклар деб айтилиб, ташкилотчиларга айб қўйилган. Ижтимоий тармоқларда #OscarsSoMale ва #OscarsSoWhite хештеглари билан норозилик акциялари ҳам бўлган. Deutsche Welle нашри «Оскар»нинг тарихида мукофотга аёлларнинг номзоди кўрсатилган 28% наминация бўлгани ёзилган.

60 ёшли Мишель Йео актрисалик карьерасини 1980-йиллари бошлаб, 60дан ортиқ фильмда суратга тушган.