Исманкулов собиқ соғлиқни сақлаш вазири Бейшеналиевга қарши даъвосидан воз кечди

146

Хусусий клиника раҳбари, коррупция иши бўйича қамалган Алмазбек Исманкулов собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиевга қарши даъво аризасидан бош тортди. Бу ҳақда Фейсбукка адвокати Кайсин Абакиров ёзди.

Шу сабаб Бишкекнинг Ленин туман суди 10-мартда Исманкуловни Бейшеналиевга қарши ор-номуси ва обрўсини ҳимоя қилиш учун 1 млн сом миқдорида маънавий зарар ундириб бериш бўйича даъво аризасини текширишни тўхтатди деб билдирди адвокат.

Исманкулов собиқ соғлиқни сақлаш вазирига нисбатан даъво аризасини 2022-йилнинг июль ойида берган. Хусусий клиника директорининг айтишича, Бейшеналиев давлат ходими бўлган вақтда ўзининг мансабига тўғри келмаган сўзлар ва ҳаракатларга йўл қўйган.

Бу Бейшеналиевнинг шу йилнинг март ойида Исманкуловнинг клиникасига келиб уни «лопух» деб, бинони бўшатишни талаб қилгандан кейин бўлган.

2023-йилнинг февралида Исманкулов коррупция иши бўйича ТИЗОга юборилган. Тергов версияси бўйича, Исманкуловнинг клиникаси жойлашган №6 касалхонанинг корпуси биносини ижарага берилмаслиги керак эди.

Натижада давлатга 93 млн сомдан ортиқ зарар келтирилган. Аввалига мазкур иш бўйича Исманкулов гувоҳ сифатида сўроққа чақирилган, бироқ сўроқ вақтида унинг мақоми яна квалификацияланиб, қамоққа олинган.

2023-йилнинг мартида Бишкек мериясининг ходимлари Исманкуловнинг клиникасини шаҳар касалхонасининг биносидан чиқарган.