Алмазбек Исманкуловнинг клиникаси шаҳар касалхонасининг биносидан чиқарилди

127

Алмазбек Исманкуловнинг «Кўз микрохирургия» хусусий клиникаси ходимлари билан бирга №6 шаҳар касалхонаси биносидан чиқарилди. Бу ҳақда 11 мартда Бишкек шаҳар мэрияси билдирди.

Маълумотга кўра, бу қарор муниципал мулк бўйича комиссиянинг йиғинида қабул қилинган.

11 мартда клиникага Муниципал мулкни бошқариш бошқармасининг ходимлари ва вице-мер Нурдан Орунтаев келишган. Улар ижара шартномасини тўхтатиш қарорини клиника ходимларига топшириб, клиниканинг барча жиҳозларини ташқарига чиқара бошлашган.

Аввалроқ, жорий йилнинг 10 февралида клиника етакчиси Алмазбек Исманкуловга ва Бишкек шаҳар мэриясининг масъул ходимларига «Коррупция» бўйича жиноят иши қўзғалиб, қамоққа олинган.

«Улар Бишкек шаҳрининг №6 клиник касалхонасининг 2-корпуси жисмоний шахсларга ижарага беришни тақиқланганига ва касалхоналарда ўрин етишмаслигига қарамай, ижара ҳақини атайлаб озайтириш билан ноқонуний ижарага беришган», — деб таъкидлади бош прокуратурадан.

Амалдорларнинг ноқонуний ҳаракати сабаб давлатга 93 млн 162 минг 576 сом зарар келтирилгани аниқланган.

12 февралда бўлган судда Исманкулов 9 апрелгача ТИЗО-1га қамоққа олинди. Иккинчи гумонланувчи Бишкек шаҳар мериясининг Муниципал мулкни бошқариш бошқармасининг бошчиси Талант Рискулбек уулу 9 апрелгача уй қамоғига чиқди.

Исманкуловнинг адвокати «асоссиз айбланмоқда» дейди.

Исманкулов билан Бейшеналиевнинг можароси

Ўтган йили 17 февралда Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўп тармоқли касалхонанинг иккинчи корпусида жойлашган Исманкуловнинг «Кўз микрохирургияси» хусусий клиникаси билан ижара шартномасини бузган.

10 мартда ўша вақтдаги соғлиқни сақлаш вазири Алимкадир Бейшеналиев Исманкуловнинг клиникасига келиб, ходимлардан бинони бўшатишни талаб қилган.

Кейинчалик ўша вақтдаги вазир Исманкуловнинг клиникасини кириш қисмига қум тўктириб кетган. У бу иши ҳақида тушунтириб, бош прокуратурага маълумот берганини айтган.

29 мартда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исманкуловнинг хусусий клиникаси жойлашган иккинчи корпусда таъмирлаш ишларини бошлаган. Бироқ Исманкулов шунга қарамай бинони бўшатмаган.

18 апрелга ўтар кечаси Бейшеналиев Исманкуловнинг клиникасига келиб, одамларни қамаб кетган. У клиникада «одамлар нари-бери юриб, қурувчиларни ишлатмаётганини» айтган.

Кейинчалик Бейшеналиевга жиноий иш қўзғалиб, вазирликдан ишдан кетган. Бироқ кўп ўтмай унга қўзғалган жиноий иш тўхтатилиб, Чолпон-Ота шаҳридаги «Алтин балалик» соғломлаштириш марказининг директори этиб тайинланган.