Ўшда солиқ органлари тадбиркорларга митингга чиқишни тақиқлаш бўйича тергов бошлади

152

Давлат солиқ хизматининг марказий аппарати ҳудудий солиқ органларига тадбиркорларни янги шартларда ижара шартномаларини қайта кўриб чиқишни топширган. Бу ҳақда 11-мартда «Клооп»га давлат солиқ хизматининг матбуот хизмати билдирди.

Нима бўлди?

10-мартда интернетда бир хатнинг расми тарқаган. Унда солиқ хизматининг Ўш шаҳри бўйича бошқармаси бозорлар ва савдо марказларининг маъмуриятларидан тез орада сотувчилар билан ижара шартномасини қайта кўриб чиқишни, шунингдек икки янги пунктни киритишни сўраган.

Ўш шаҳридаги солиқ хизматининг бозорлар ва савдо марказларининг маъмуриятларига хати. Сурат: bespredelKG телеграм канали.

Биринчи пунктда ижарачи турли сиёсий характердаги воқеа ва митингларга қатнашса, мулкнинг эгаси ижара шартномасини бир томонлама бузиши мумкинлиги айтилган.

«Шу билан бирга ижарачининг ҳаракатларида давлат ҳукуматини босиб олишга ёки куч билан ушлаб туришга, конституциявий тузумни куч ишлатиб ўзгартиришга чақириқлар кузатилган вақтда. Сабаби булар кейин ижарага берувчининг номига, обрўсига ёки манфаатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин», — деб ёзилган хатда.

Иккинчи шарт, ижарачи мулкнинг эгасини барча фаолияти ҳақида «тасдиқланмаган салбий» маълумотлар тарқатмаслиги, унга нисбатан ноқонуний ҳаракатларга бормаслиги кўрсатилган.

Хатнинг пастига муддат қисқа бўлгани учун ижара шартномасини қайта кўриб чиқиш бўйича маълумотни 10-мартгача бериш илтимоси ёзилган. Ҳужжатда солиқ хизматининг Ўш бўйича бошқармаси бошчисининг ўринбосари Майрамбек Карибеков номидан имзо қўйилган.

Солиқ хизмати қандай фикрда?

Солиқ хизматининг марказий аппарати ҳозирда шартномани қайта тузиш илтимоси ёзилган хат факти бўйича хизмат текшируви бораётганини билдирди. Бунгача бозорларга, кичик бозорларга ва савдо марказларига келган хатларни қайтариб олиш бўйича буйруқ берилгани айтилди.

«Митингларга қатнашиш ёки қатнашмаслик қарори ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи ва шахсий иши», — дейишди солиқ хизматидан.

Муассасадан барча ҳудудий солиқ органларига тадбиркорлар орасида назорат касса-машиналарни (НКМ), электрон товар транспорт бирикмасини (ЭТТК) ва электрон ҳисоб-фактураларни (ЭҲФ) фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини кучайтиришни топширганини таъкидлашди.

«Шунингдек, маълумот-тушунтириш ишлари фаол олиб борилиши керак деган талаб қўйилди. Агар маҳаллий тадбиркорлар митингларга чиқадиган бўлса, унда бу — тушунтириш ишларининг етарли даражада эмаслиги ёки солиқ органлари томонидан бундай ишлар қилинмаганини кўрсатади. Бу ҳолда солиқ органларининг етакчиларига ишдан бўшатишгача маъмурий чора кўрилади», — деди солиқ хизматидан.

Сўнгги вақтларда тадбиркорлар НКМ билан ЭТТКга қарши тез-тез митингларга чиқишяпти. Акцияларга чиққан юзлаган одамлар патент тизимини қолдиришни талаб қилишмоқда.